БПТ фаолияти таҳлил қилинди

24.02.2022, 15:32

БПТ фаолияти таҳлил қилинди

Бекобод шаҳридаги “Боғишамол” МФЙ да фаолият бошлаган бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда мазкур таянч тузилманинг ўтган даврдаги олиб борган фаолияти танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, ҳисобот даврида таркибида 21 нафар аъзоси бўлган БПТ томонидан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида амалга оширилган тарғибот-ташвиқот ишлари самарали ташкиллаштирилган.

Шунингдек, йиғилишда Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури доирасидаги иш режаси ҳам атрофлича муҳокама қилиниб, тасдиқланди.

Тадбир сўнггида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, аъзолар орасидаги ҳурмат қозонгани, сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлиги ва ўз фуқаролик позициясига эга эканини инобатга олган ҳолда Лобар Норматова БПТ раиси лавозимига қайта сайланди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O'zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

 бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    323
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+