Бўкада партия фаоли бўлган фермер БПТ ташкил этиш ташаббуси билан чиқди

24.02.2022, 15:34

Бўкада партия фаоли бўлган фермер БПТ ташкил этиш ташаббуси билан чиқди

Маълумки, БПТлар партия ғояларини тарғиб қилишда, унинг дастурий мақсадларини оммалаштиришда қуйи таянч тузилма ҳисобланади.

Бўкадаги “Бўстон” фермерлар уюшмаси ҳудудида жойлашган “Сардор Бўка” фермер хўжалигида партия фаоли Абулфазл Хафизов ташаббуси билан мана шундай таянч бўғинлардан бири ташкил қилинди.

Илғор, ташаббускор ва тажрибали фермер Абулфазл Хафизов раҳбарлигидаги пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган хўжаликнинг партияга хайрихоҳ бўлган 30 нафар ишчи ходимлари партия аъзолигига қабул қилинди.

Абулфазл Хафизов, “Сардор Бўка” фермер хўжалиги раҳбари, БПТ раиси:

- “O’zLiDeP фермер ва деҳқон хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қишлоқда ҳақиқий мулкдорлар синфини шакллантириш бўйича қилинаётган саъй-ҳаракатларни  доимо қўллаб-қувватлаган ва уни амалга оширишда фаол иштирок этиб келмоқда. Негаки, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш муаммоларини ҳал қилмай туриб, умуман иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли давом эттириб бўлмайди.

O’zLiDeP нинг фермер ва деҳқон хўжаликлари учун ҳуқуқий асосларни ва зарур шарт-шароитларни такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда уларнинг етакчи кучга айланиши  тарафдори бўлгани учун ҳам мазкур партия атрофида бирлашишни лозим топдик.

Шу муносабат билан бугун фермер хўжалигимизда партиянинг бошланғич тузилмасини ташкил этдик.

Келгусида юртимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, партия сафларида жипслашиб, унинг ҳаётбахш дастурий ғоя ва мақсадларини ҳаётга татбиқ этиш, тарғиб қилиш ишларида камарбаста бўламиз”.

 БПТ нинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар бугун мамлакатда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари қўлаб-қувватланиб, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш тобора яхшиланаётгани натижасида деҳқонларнинг ўз даромадларини оширишга муносабати тубдан ўзгараётганини алоҳида қайд этишди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    494
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+