O’zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг “Намунали томорқачи” лойиҳаси амалда

24.02.2022, 15:38

O’zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг “Намунали томорқачи” лойиҳаси амалда

O’zLiDeP Вобкент туман Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, туман Кенгаши депутати  Шамсия Саидова ҳамда туман 25-мактаб директори, патия фаоли Зебо Ҳакимова билан “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” тамойилини ҳаётга жорий этиш мақсадида “Намунали томорқачи” лойиҳаси доирасида “Хайрабод” МФЙ даги бир гуруҳ хотин-қизлар билан учрашдилар ҳамда уларнинг хонадонларини ўргандилар.

“Аёллар қаноти” фаолларининг саъй-ҳаракати билан МФЙ ўрамидаги хонадонларнинг аксариятида иссиқхоналар ташкил этилиб, уларда помидор, редиска, картошка сингари маҳсулотлар ва турли кўкатлар етиштирилиб  дастурхон тўкинлиги таъминланаяпти. Масалан,  O’zLiDeP аъзоси Мухлиса Умарова ҳовлисига ташкил этилган 5 сотихдан иборат иссиқхонада 5 кишининг бандлиги таъминланган. Унинг маҳалладоши Шаҳноза Сайфиддинова хонадонига қарашли 2 сотихли иссиқхонада ҳам сабзавот экинлар парвариши авжида. МФЙ даги 50 га яқин хонадонларнинг ҳар бирида 2.5- 5 сотихгача иссиқхоналар ташкил этилган бўлиб улардан олинаётган даромад хонадонлардаги сарф-харажатларини тўла қоплаяпти. Ҳудуддаги иссиқхоналар негизида партия фаоллари томонидан вақти-вақти билан ўтказиб келинаётган маҳорат дарсларида кўплаб, хусусан ҳудуддаги ишсиз, кам таъминланган, “Аёллар дафтари” рўйхатида турган аёллар жалб қилиниб, уларга соҳанинг сир-асрорлари ўргатилади. Бу эса ўз навбатида уларнинг кейинчалик мустақил равишда фаолият олиб боришлари ва бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Маҳорат дарси тингловчилари  ҳудуддаги 29- умумтаълим  мактабида “Аёллар қаноти” фаоли Шамсия Саидова саъй-ҳаракати билан ташкил этилган сумалак сайлида ҳам иштирок этиб, тобора яқинлашиб келаётган Навруз байрамолди тадбирларини бошлаб юбордилар. Асрлар оша яшаб келаётган сумалак сайли каби миллий қадрият ва анъаналаримиз халқимизнинг қадим тарихи ва руҳияти билан чамбарчарс боғлиқ бўлиб, уларда табиатдаги ўзгаришлар, фасллар алмашинуви ўз ааксини топган эътиқодий қарашлар давом этишда O’zLiDeP туман депутати Шамсия Саидова ўз ҳиссасини қўшмоқда.

  • Кўрилди
    436
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+