БПТда аъзолар сафи кенгаймоқда

24.02.2022, 15:40

БПТда аъзолар сафи кенгаймоқда

O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши таркибида 88 та БПТ бўлиб, унларда 8635 нафар аъзолар бирлашган. Партия қуйи бўғинлари фаолиятини янада кучайтириш, уларда ташаббускор, интилувчан, фидойи аъзолар сафини кенгайтириш, жойларда партия дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишга қаратилган кўплаб тадбирларни ташкил этишда партия шаҳар Кенгаши ҳамда БПТлар ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатилган. Бунинг натижасида  O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгашидаги қуйи бўғинлар ҳамда аъзолар  сони сезиларли равишда кенгайиб бормоқда.

Жумладан, Бухоро вилоят телерадиокомпанияси қошида ташкил қилинган БПТ дастлабки даврда 7 нафар партия аъзоси билан фаолият бошлаган бўлса, эндиликда  улар яна 15 нафарга кўпайди.

БПТ раиси Дилфуза Сулаймонова ўзининг фаоллиги ҳамда  БПТ – партиявий фаолиятнинг таянч бўғини эканлигини ҳис қилган ҳолда маслакдошларимиз сафини кенгайтириб, ғоявий мақсадларимизни амалга оширишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    491
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+