Сардобалик томорқачининг фаолиятини ўрганиш давомида аниқланган муаммо жойида ижобий ечим топди

24.02.2022, 15:48

Сардобалик томорқачининг фаолиятини ўрганиш давомида аниқланган муаммо жойида ижобий ечим топди

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши вакиллари Сардоба туманида томорқачиларнинг фаолияти билан танишди.

“Ҳаракатда баракат” деган гап томорқачиларнинг иш бошида айтадиган  даъватига ўхшайди. Чунки улар куннинг ҳар бир дақиқасидан унумли фойдаланиш, етиштириш ва етилтиришнинг  ҳаддисини олишган. Айниқса, томорқа иши, иссиқхонадаги юмушлар кетма-кет бир-бирига уланиб кетади.

O’zLiDeP Сардоба тумани Кенгаши раиси Алишер Эгамбердиев ва ҳоким ёрдамчиси, партиямиз фаоли Хуршид Сарабековлар O’zLiDeP вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” бўлими мудири Насиба Рустамова ва “Ёшлар бўлими” мудири Хусан Жабборовларни Халқобод маҳалласидаги томорқачиларнинг хонадонларига бошлашди.

Маҳалладаги Кумуш Мамадалиева томорқасидаги 2 сотих жойда иссиқхона барпо этиб, дастлаб булғор қалампири кўчатларини экди.

-Қизиқиш билан иш битмаслигини дастлабки кунларда англадим, -дейди Кумуш. - Иссиқхона, ўғитланган ер ва яхши кўчат-ҳосилни териб, даромад қилаверасан, дегани эмас экан. Иссиқликни мўътадил ушлай олмаганимиз боис-кўчатлар авж олмади, қуриб қолди. Кейин “Орзу” навли бодиринг экдик. 3 марта ҳосил олдик. Камчилик, қийинчиликлар тажриба бўларкан. Энди жойларимиз яхши. Ҳозир иссиқхонада 60 минг туп саримсоқпиёз кўчати авж олиб турибди. Иссиқхонани кенгайтириш учун 30 млн сўм кредит сўраб ариза ёзгандим.

-Ҳозир, мана банк ходими билан улайман, - деди ҳоким ёрдамчиси Хуршид Сарабеков. -Ҳужжатларингиз тасдиқдан ўтган. Бугун кечгача пул ҳам ўтказилади. Албатта сиз каби томорқачилар қишлоқ тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш учун тайинланганмиз. Ўзим назоратга олиб турибман.

-Раҳмат, шу пайтгача ўзимиз ҳаракат қилиб, югуриб-елиб  иш бошлагандик, -деди Кумуш Мамадалиева. -Бизни кўриб қўшниларимиз ҳам иссиқхонага қизиқиб қолишди. Энди уларга иш бошлаш осон бўлади.

-Тадбиркорлик ҳам ўзини, ҳам халқни бой қилиш, дегани. Албатта сиз сингари томорқачилар, деҳқонлар ҳам партиямизнинг эътиборидасизлар,-деди ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши бўлим мудири Насиба Рустамова. -Қишлоқ шароитида иссиқхона тўкинлик манбаи, сафингиз кенгайишини истаймиз.

ЎзЛиДеп вилоят Кенгаши томонидан Кумуш Мамадалиевага эсдалик совғалари берилди.

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    631
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+