Тараққиёт стратегияси: Ногиронлиги бўлган шахслар тўлиқ қўллаб-қувватланади
25.02.2022, 12:33

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Олмазор туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид Давлат дастури”да 66-мақсадида белгилаб берилган вазифалар ижросига қаратилган давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирни Олмазор туман ҳокимининг Аёллар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари Мухаррамхон Дадаходжаева кириш сўзи билан очиб берди.
O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари, Қонунчилик палатаси депутати, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Мавлудахон Ходжаева томонидан иштирокчиларга “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.
Тараққиёт стратегиясида ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш, уларнинг ҳаёт сифати ва даражасини ошириш масаласи белгилаб берилган. Унга кўра ногиронлик белгиси бўйича камситишга йўл қўймаслик, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришда тенг шароитларни ва уларни бузганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш масаласига эътибор қаратилган.
Бу борада тиббий-меҳнат экспертизаси ва ногиронликни белгилашнинг шаффоф, замонавий услуб ва мезонларини жорий этиш, ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатини, шу жумладан диагностика, даволаш ва реабилитациянинг замонавий услубларини қўллаган ҳолда юқори технологияли ихтисослашган тиббий ва ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш орқали ошириш кўзда тутилган.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг оиласи, жамият ва давлат билан ўзаро алоқасини кучайтириш, уларнинг қулай муҳитда бўлиши, шаҳар йўловчи транспорти, ижтимоий ва бошқа инфратузилма объектларидан эркин фойдаланиши учун зарур шароитлар яратилади.
Партия бу борада уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тўлиқ ҳимоя қилиш, камситилишига йўл қўймаслик, уларнинг жамиятдаги ўрнини ошириш борасида қонунчилик билан янада мустаҳкамлаш борасида ўз таклиф ва ташаббуслари билан чиқмоқда.
Тадбирда Президентимизнинг яқинда қабул қилинган “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ҳам батафсил тушунтириб ўтилди.
Шунингдек маҳаллаларда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” бўйича амалга оширилаётган ишлар, амалиёт ва истиқболдаги режалар тўғрисида ҳам маълумот берилди. Бу борада партия аёллар қаноти томонидан қатор партиявий лойиҳалар амалга ошириб келинаётганлиги айтиб ўтилди.
Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган бир қатор саволлар билан маърузачиларга мурожаат қилишди ва батафсил жавобларни олишди. Тадбир жуда қизғин, баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Аввал – инсон, кейин жамият ва давлат
29.03.2023, 14:25
-
Узунлик партия фаоли гулчилик фаолияти орқали 5 кишини ишли қилди
13.03.2023, 14:42
-
Хотин-қизларга депутатларнинг байрам совғалари улашилди
07.03.2023, 17:56
-
Оналар – бутун башариятнинг тарбиячиларидир
07.03.2023, 17:44
-
Хотин-қизларга бўлган эътибор йилдан йилга кучайиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз
07.03.2023, 17:28
Фикрингизни қолдиринг