Ишчи гуруҳ ҳудудда: Қонун устуворлиги ва Конституциявий қонунийликни таъминлаш тизимидаги ислоҳотлар муҳокама қилинди

25.02.2022, 16:02

Ишчи гуруҳ ҳудудда: Қонун устуворлиги ва Конституциявий қонунийликни таъминлаш тизимидаги ислоҳотлар муҳокама қилинди

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастуридаги белгиланган вазифалар бўйича O'zLiDePнинг “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ҳар бир йўналишлари бўйича ишчи гуруҳлар шакллантирилган эди.

Самарқанд шаҳрида онлайн конференция шаклида ташкил қилинган ишчи гуруҳнинг навбатдаги тадбири тараққиёт стратегиясида белгиланган мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур
шартига айлантириш йўналишида белгиланган вазифалар муҳокамасига бағишланди.

Ишчи гуруҳнинг аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Адҳам Шодмонов Самарқанд  вилоятидаги тегишли ташкилот раҳбарлари, халқ депутатлари партия вилоят ва Самарқанд шаҳар депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда ZOOM платформаси орқали Республика Бош прокурори ўринбосари Светлана Артыковалар ўз маърузаларида Қонун устуворлиги ва конституциявий қонунийликни таъминлаш ҳамда ушбу жараённинг бош мезони сифатида инсон қадрини белгилаш тўғрисида ўз фикирларини билдирди.

- Тараққиёт стартегиясида Маҳкумлар ва жазони ўтаб бўлган шахсларнинг меҳнат, ижтимоий таъминот ва халқаро эътироф этилган бошқа ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий мослашуви ва жамиятга реинтеграциясига кўмаклашишнинг самарали механизмларини жорий этиш, ушбу йўналишда давлат ва жамият институтларининг биргаликдаги фаолиятини йўлга қўйиш жамиятимизда муҳим аҳамият касб этади, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Адҳам Шодмонов.

Самарқанд вилоят прокуротураси бўлими прокурори С.Сатторов ўз маърузасида вилоятдаги 37-сон манзил колонияда жазо муддатини ўтаётган 1 нафар маҳкум (Р.Ж) Самарқанд давлат Архитектура ва қурилиш институтига ўқишга қабул қилинганлиги сабабли унга Жиноят – ижроия кодекси доирасида сиртдан, онлайн тартибда ўқиш учун барча шароитлар яратиб берилгани ва у жазони ўташ билан бир вақтда сиртдан Олий ўқув юртида ҳам ўқишни давом эттириши юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижаси эканлигини мисол тариқасида айтиб ўтди.

Мазкур йўналишлар бўйича суд органларининг амалдаги тузилишини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ҳамда судьялар фаолиятини ҳар томонлама ҳимоя қилиш борасидаги ҳаракатларнинг кучайтирилиши, мамлакатимизда адолат устувор бўлган жамият қуришдан иборатлиги замон талабидир.

Азим Ҳаққулов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати ёрдамчиси.

  • Кўрилди
    584
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+