Ишчи гуруҳ ҳудудда: Бешариқда Рақамли иқтисодиётни "драйвер" соҳага айлантириш борасидаги ишлар ўрганилди

25.02.2022, 16:16

Ишчи гуруҳ ҳудудда: Бешариқда Рақамли иқтисодиётни

O'zLiDeP вакиллари ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлардан таркиб топган ишчи гуруҳ аъзолари Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурида белгиланган мақсадлар ва вазифаларнинг ижро этилиши ҳолатини ўрганмоқда. O'zLiDeP фракцияси аъзоси Шухрат Шарофиддинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида Рақамли иқтисодиётни "драйвер" соҳага айлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Жумладан, тумандаги “Агробанк” АТБ, АТ “Халқ банки” ва “Микрокредитбанк” АТБ филиалларига ташриф буюрилди. Уларда банк хизматлари онлайн турларини кенгайтириш ҳамда кредит ажратиш бўйича таҳлилларни автоматик тарзда амалга ошириш бўйича скоринг тизимларини жорий этилиши бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди.

Ўтказилган мониторинг шуларни кўрсатдики, аҳолига масофадан хизмат кўрсатиш ишлари тобора кенгайиб бормоқда, мижозларга онлайн-кредит, chakana.uz  платформалари, интернетбанк, интернет-смс, мобилбанк ва бошқа қулайликлар орқали хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Жумладан, Агробанк АТБ филиали томонидан январ ойида 255та, феврал ойида эса 216 та онлайн кредитлар берилган, 11та HUMO ва Uzcard банкоматлари фаолияти йўлга қўйилган, Микрокредиктбанк филиали томонидан ҳам январ-феврал ойларида скоринг таҳлил орқали 80дан ортиқ микроқарз, истеъмол ва онлайн кредитлар берилган ҳамда 3та банкоматлар фаолият кўрсатиб турибди.

Шу билан бирга, ушбу тижорат банклари филиалларида электрон навбат тизими жорий этилмаганлиги аҳолига бир мунча ноқулайликлар туғдираётганлиги қайд этилди.

Булардан ташқари туманда рақамли инфратузилмани янада ривожлантириш орқали барча аҳоли масканларини кенг полосали уланиш тармоқлари билан қамраб олиш ишлари ҳолати ҳам ўрганилди. Бугунги кунда туманда 292,2 км узунликда оптик толали алоқа линиялари тортилган, 5056та кенг полосали портлар ўрнатилган, 60та умумтаълим мактаблар, 60та МТМлар, 14та соғликни сақлаш муассасалари, 62 та МФЙлар юқори тезликдаги интернет тармоғига уланган.

Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар назоратга олиниб, ўз вақтида бажарилиши бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Шараф Азбергенов,

O'zLiDeP сектор мудири,

Ишчи гуруҳ котиби

  • Кўрилди
    627
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+