Марҳаматда депутатлар ва тадбиркорлар учрашуви ўтказилди

25.02.2022, 17:07

Марҳаматда депутатлар ва тадбиркорлар учрашуви ўтказилди

O'zLiDeP Марҳамат туман кенгаши ташаббуси билан “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Тўлқинжон Каримов, халқ депутатлари вилоят, туман кенгашлари депутатлари, прокуратура, солиқ, банк тизими мутахассислари, партия фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, тадбиркор ҳамда фермерлар иштирок этди. 

Тадбирда сўз олган депутат Т.Каримов кейинги йилларда мамлакатимизда кичик бизнес, хусусий ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорларнинг эмин-эркин фаолият юритишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилганлиги, аҳолининг бандлиги, турмуш даражасини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади. 

Учрашувда тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар бўйича депутатларга мурожаат қилди.

–Қизил ёмғир чувалчангини етиштириш бўйича банк тизимида алоҳида кредит йўналишини очиш юзасидан таклифларимни айтдим, - дейди тадбиркор Шахриёр Омонбоев. - Чувалчанг билан шуғилланувчилар учун ўзим таъминотчи бўламан.

Мулоқотда тадбиркорнинг ушбу муаммоси юзасидан тегишли тавсия ва маслаҳатлар берилди. 

Шунингдек, учрашувди тадбиркор Умиджон Маматқосимов ДХА да ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш учун ҳамда янгилаш бўйича ваколат борлигини айтиб, сифатли расмга олиш аппарати йўқлиги учун бу ваколатдан фойдалана олмаятганини билдирди.

Йиғилишда депутатлар томонидан бу масалани ҳал этиш бўйича туман ҳокимлиги, мутасадди идоралар билан ҳамкорликда зарур чоралар кўрилиши айтилди. 

Очиқ ва ошкора ўтган мулоқотда тадбикорларни қийнаётган, уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган юқоридаги каби муаммолар тегишли идоралар билан ҳамкорликда ҳал этиладиган бўлди.

  • Кўрилди
    687
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+