Қонунчилик палатаси депутати БПТ ҳисобот-сайлов йиғилишларида қатнашди

25.02.2022, 17:20

Қонунчилик палатаси депутати БПТ ҳисобот-сайлов йиғилишларида қатнашди

Ғиждвон туманининг “Буктарой” МФЙ ҳузурида ташкил этилган партия қуйи бўғини ҳисобот-сайлов йиғилишида сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шухрат Бафоев мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган  Тараққиёт стратегияси” ниҳоятда муҳим аҳамият касб этишини, ушбу муҳим ҳужжатда кўрсатиб ўтилган асосий йўналишлар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга сезиларли таъсир ўтказишини таъкидлаб, партия қуйи бўғинларининг ҳам бу борада ўз ўрни бўлиши лозимлигини қайд этди.

 БПТ фаолият олиб бораётган ушбу маҳаллада жами 30минг аҳоли бўлиб, хонадонларда турли миллат вакиллари истиқомат қилиб келмоқда. Маҳалладаги партия аъзолари сони эса тобора ошиб бормоқда. Ҳозирги пайтда бу ерда 28 нафар маслакдошлар нафақат ўз маҳаллаларида, балки ушбу ҳудудга туташ бўлган Зарафшон, Армечан, Оқгул сингари МФЙлар аҳолиси ўртасида ҳам партиявий тарғибот-ташвиқот ишларини ҳам олиб боряптилар. Шу тариқа уларнинг саъй-ҳаракати билан салкам 20 йилдан бери аҳолининг сиёсий дунёқарашини шакллантириш, турли ёшдаги кишиларнинг O’zLiDePга бўлган ишончини мустаҳкамлашга эришилмоқда. БПТ аъзолари ўз етакчилари Аслиддин Тиллаев раҳбарлигида бундан кейин ҳам давр талаблари даражасида фаолият олиб борадиган бўлишди. Йиғилиш қарорига биноан А.Тиллаев БПТ раислигига қайта сайланди.

Шунингдек, депутат Шуҳрат Бафоев ҳамда  O’zLiDeP  вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари, вилоят Кенгаши депутати Бобомурод Очиловлар ҳудуддаги бошқа бир қатор қуйи бўғинларида ўтказилган сарҳисоб тадбирларида ҳам қатнашиб, улар ишида самарадорликка эришиш бўйича ўз амалий тавсияларини бердилар.

  • Кўрилди
    533
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+