Депутат ҳудуд мутасадди раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказди

25.02.2022, 17:21

Депутат ҳудуд мутасадди раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жойларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 58-сайлов округидан сайланган депутат, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Эркин Салихов Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратов ҳамроҳлигида тумандаги Галаравот маҳалласининг фойдаланишга топширилиш арафасида турган янги маҳалла биноси ҳамда ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.

Шунингдек депутат, тумандаги 12 - мактаб ва Авазали маҳалласи, 3-сектор ҳудудидаги 4-мактаб ва Истиқлол маҳалласидаги сайловчилар билан учрашув ўтказди. Учрашува туман масъуллари, сектор раҳбарлари иштирок этиб, фуқароларнинг мурожаатларини эшитди, масалаларни жойида хал этиш йўлларини кўришди.

Эркин Салихов сайловчилар томонидан кўтарилган масалалар, билдирилган таклифлар юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирар экан, уларга ўз ваколати доирасида амалий ёрдам кўрсатишини таъкидлади.

Сайловчилар билан учрашувлар давом этмоқда.

Хасан Ғафуров,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати ёрдамчиси.

  • Кўрилди
    579
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+