Тараққиёт стратегияси: Иқтисодиётда молиявий ресурсларни кўпайтириш мақсадида фонд бозори ҳажми 7 млрд АҚШ долларига етказилади

26.02.2022, 14:26

Тараққиёт стратегияси: Иқтисодиётда молиявий ресурсларни кўпайтириш мақсадида фонд бозори ҳажми 7 млрд АҚШ долларига етказилади

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил қилинди.

Таъкидланганидек, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида қатор устувор вазифалар белгилаб берилган эди. Жойларда унинг ижросини таъминлаш мақсадида барча ташкилотлар томонидан саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилди. Тарққиёт стратегияси асосида O‘zLiDePнинг йўл харитаси ҳам ишлаб чиқилиб, унинг ижросини таъминлашга масъул қатор ишчи гуруҳлари шакллантирилган эди. Барча йўналишларни қамраб олган йўл харитасида миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш
ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш масаласида ҳам қатор вазифалар ўрин олган.

Бугунги бўлиб ўтган давра суҳбатида мамлакатимизда капитал ҳаракатини босқичма-босқич эркинлаштириш ҳамда йирик корхоналарни ва улардаги улушларни (акцияларни), шу жумладан фонд биржаси орқали хусусийлаштириш масалалари муҳокама марказида бўлди.

Хўш бунга қандай эришиш мумкин? Келгуси 5 йилда Иқтисодиётда молиявий ресурсларни кўпайтириш мақсадида фонд бозори ҳажмини 200 млн. АҚШ долларидан 7 миллиард АҚШ долларига етказиш кўзда тутилган. Давлат улушига эга тижорат банкларида трансформация жараёнларини якунлаб, 2026 йил якунига қадар банк активларида
хусусий сектор улушини 60 фоизгача етказиш мақсад қилинган.

Ушбу мақсадларни амалга оширишда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қатор саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилганлиги мисоллар тариқасида тақдимот қилинди.

Тадбирда иштирок этган Қонунчилик палатаси депутатлари, соҳага алоқадор вазирлик ва ташкилотлар, тадбиркорлар мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари, таклифларини билдириб ўтишди.

  • Кўрилди
    894
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+