Маиший хизмат уйи ташкил этилади

28.02.2022, 12:00

Маиший хизмат уйи ташкил этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Наврўз Ризаев, Ғайрат Абдиевлар Самарқанд вилояти Ургут туманида бўлиб, сайловчилар билан учрашмоқда. Мазкур жараёнда халқ вакиллари аҳолини ўйлантираётган масалаларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратишмоқда.

Хусусан, Ургут туманининг энг чекка қишлоқлари — Чапдара ва Эшонқишлоқдаги ўрганишлар хайрли ишларга бой бўлди. Мулоқотлар давомида сайловчилар бир қатор масалалар ечими бўйича ёрдам сўради. Мазкур масалалар ечимини депутатлар ўз назоратига олишди

Шунингдек, ёшларни касбга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш режаси тузилди. Сартарошхона, косиблик, тикувчилик каби хизматлар ўрин олган маиший хизмат уйини ташкил этишга аниқ муддат белгиланди.

— Учрашувларда аҳолига суюлтирилган газ тарқатиш, уларни фуқароларга вақтида етказиш, тўловни рақамлаштириш, муҳими халққа виждонан хизмат қилиш масалалари хусусида соҳа мутасаддилари билан гаплашиб олдик, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н. Ризаев.

Депутатларнинг Ургут туманидаги ўрганишлари давом этмоқда.

  • Кўрилди
    858
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+