80 нафар партия аъзоси бўлган қуйи бўғиннинг фаолиятига ижобий баҳо берилди

28.02.2022, 15:31

80 нафар партия аъзоси бўлган қуйи бўғиннинг фаолиятига ижобий баҳо берилди

Жондор туманидаги  “Евроснар” МЧЖ да ташкил этилган  бошланғич партия ташкилотида  ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Ф.Аминов ҳамда партия туман Кенгаши раиси Ж.Ашуровлар иштирок этиб, партия қуйи бўғини аъзоларига “Янги Ўзбекистонни 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси”да илгари сурилган устувор вазифаларнинг туманда бажарилишига оид маълумотлар билан йиғилиш иштирокчиларини батафсил таништирдилар.

БПТ аъзолари фаолият олиб бораётган ушбу корхона 2003 йил 2 октябрда  қўшма корхона сифатида ташкил этилган. 2010 йилда масъулияти чекланган жамиятига айлантирилган. Асосий фаолият тури ўсимлик ёғи ва чорва моллари учун шрот ва шелуха махсулотлари ишлаб чиқаришга   ихтисослашган.

Суткасига ўртача 200-250 тонна техник чигит хом-ашёсини қайта ишлайди. Корхонанинг умумий ер майдони 5 гектарни ташкил этади. Йилига 55,7 минг тонна чигитни қайта ишлаш қувватига эга. Жамиятда бугунги кунда 210 нафар ходим меҳнат қилмоқда. Уларнинг 80 нафари O’zLiDeP  аъзоларидир.

Корхонада   ўтган 2021 йил давомида МФЙлардаги “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритилган аҳоли вакилларидан салкам 20 нафари ишга жойлаштирилган. Ишловчиларни ижтимоий-иқтисодий муҳофазалаш, улар соғлиғини мустаҳкамлашга доимий равишда эътибор бериб келинмоқда.

Корхона 10 дан ортиқ ишлаб чиқариш цехларидан иборат бўлиб, уларда ишлаб чиқарилаётган ўсимлик ёғи, шрот-шелуха маҳсулотлари ўзининг рақобатбардошлиги ва юқори сифати билан ажралиб туради.  

Йиғилишда кўрилган масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилиниб, партия қуйи бўғини раиси этиб, Қосим Аллоев қайта сайланди.

Шу куни бу ерда O’zLiDeP сафига янги қабул қилинган 13 нафар аъзоларга партия гувоҳномаси топширилди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    387
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+