Депутатлар пайариқлик тадбиркорларнинг мурожаатларини ҳал қилди

28.02.2022, 16:49

Депутатлар пайариқлик тадбиркорларнинг мурожаатларини ҳал қилди

Пайариқ туманида Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари "Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти" форумини ташкил этди.

Тадбиркорлар ва ўз тадбиркорлигини бошлаш истагидаги фуқароларнинг 20 дан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ўз ечимини топди. Хусусан, “Манобот” маҳалласида истиқомат қилувчи Олимжон Комилов ўзининг 25 сотих томорқасидан 10 сотиғини балиқ хона қилиш учун кредит олиб беришда амалий ёрдам сўради. Мазкур масала ижроси юзасидан Халқ банкидан имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди.

“Манобот” маҳалласидан Назокат Турсунова иш сўраб мурожаат қилди, туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 91-мактабда бўш иш ўрнига таклиф қилинди.

Тараққиёт маҳалласидан Моҳигул Рахмонова қизининг ўқиши учун таълим кридетини олишда ёрдам сўради, мазкур масала ижобий ҳал қилинадиган бўлди, Агробанк туман бўлими томонидан таълим кредити чиқариладиган бўлди.

“Дўсларобот” маҳалласидан Шахноза Ҳасанова Гўзаллик салони очишда амалий ёрдам сўради. Мазкур масалага депутатлар томонидан амалий ёрдам қилинадиган бўлди.

Мазкур мурожаатларнинг аксарият қисмига жойида ечим топилишига алоҳида эътибор қаратилди ва назоратга олинди. Баъзи муаммоли масалалар юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқариладиган бўлди.

Нодир Тўраев,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    408
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+