Хонқалик ёшлар иссиқхона фаолияти билан танишди

28.02.2022, 16:53

Хонқалик ёшлар иссиқхона фаолияти билан танишди

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар бўлими томонидан ўтказиб келинаётган “Маҳорат дарслари” Хонқа туманида ҳам ташкил қилинди.

 “Ширин” маҳалласида истиқомад қилаётган Қудрат Қурбонбоев иссиқхонасида маҳалла ёшлари иштирокида ўтказилди.

- Бугунги кунда иссиқхоналар анча оммалашиб кетган, ўзимиз оиламиз учун ва маҳалламиз фуқаролари учун лимон, редиска, помидор ва кўкатлар етиштириш билан шуғулланаман. 3 сотих майдонга экилган полиз экинларини оила аъзоларим билан биргаликда парвариш қиламиз. Оила аъзоларимизнинг 5 нафарини шу иссиқхонада банд қилганмиз, - дейди тадбиркор Қудрат Қурбонбоев.

Шунингдек, бу ерга ташриф буюрган ёшларга ўзининг турмушини яхшилаш, тадбиркорлик ва бизнес билан шуғулланиш орқали даромад топиш ҳамда уларга бундай фаолиятни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатларини очиб берувчи фойдали йўл-йўриқлар кўрсатилди.

Тадбир якунида ёшларга тадбиркорликнинг иссиқхона йўналиши бўйича бизнес бошлашдан даромад олишгача бўлган жараённи ўз ичига қамраб олган услубий кўрсатмалар тақдим этилди.

Шахноза Якубова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалар бўлими мудири

  • Кўрилди
    460
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+