Тиббий салоҳиятдан - партиявий фаолликка

01.03.2022, 16:48

Тиббий салоҳиятдан - партиявий фаолликка

Бухоро шаҳрида бугунги кунда 88 та O’zLiDeP қуйи бўғинлари фаолият олиб бормоқда. Улар ўз сафига жами 8635 нафар маслакдошни бирлаштирган. Ўз партиявий фаолиятини давр талаблари даражасида олиб бораётган БПТ лардан бири шаҳардаги “Саломатлик маскани” хусусий шифохонаси ҳузурида ташкил этилган қуйи бўғиндир. Ҳозирги пайтда бу ерда 41 нафар O’zLiDeP  аъзоси шифокорликдек мўътабар касбни улуғлаш билан бирга партия ғоя ва мақсадларини аҳоли орасида кенг тарғиб этиш,  турли касалликларнинг олдини олиш юзасидан профилактик-тушунтириш ишларини ҳам олиб боришаяпти. “Саломатлик маскани” шифохонаси раҳбари, халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати, O’zLiDeP  шаҳар Кенгаши раиси Жонибек Матниёзов бошчилигида айниқса ушбу ҳудудга яқин бўлган Навоий, Мирзо Улуғбек номли МФЙ лардаги хонадонларда бу борадаги ишлар талаб даражасида йўлга қўйилган. Партия сафларининг ушбу БПТ да йил сайин кенгайиб боришида ана шулар муҳим омил бўлмоқда.

 “Саломатлик маскани” бугунги кунда сўнгги русумдаги  тиббий асбоб –ускуналар, жумладан МРТ, ЭКГ, УЗИ аппаратлари билан жиҳозланган бўлиб, бу ерда  40 тага яқин иш ўрни яратилган. Беморларга стоматология, косметология йўналишларидан ташқари эхокардиограмма ва бошқа тиббий хизматлар ҳам кўрсатилади.

 Йиғилишда бошланғич партия ташкилотининг ана шу муҳим ҳужжатдан келиб чиқадиган асосий вазифалари белгилаб олинди. БПТ нинг ҳисобот давридаги фаолияти қаноатли деб топилди ҳамда унинг раиси этиб Дилором Саломова қайта сайланди.

Шу кунгача Бухоро шаҳридаги БПТ ларнинг 30 тасида ҳисобот –сайлов йиғилишлари ўтказилиб, айниқса “Замин мадад тайёрлов савдо”, “Музаффар файз” МЧЖлари, “Тадбиркор аёл” уюшмаси, вилоят телерадиокомпанияси, “Жўбор”, “Дилкушо”, “Кўкалдош”, “Шайхул олам” МФЙ лари ҳузурида фаолият юритиб келаётган партия қуйи бўғинларида бу йиғилишлар  уюшқоқлик билан ўтказилиб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди. 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    284
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+