Депутатлик эшитуви: Когонда инвестиция дастури доирасида 937, 2 млрд. сўмга тенг 121 та лойиҳалар амалга оширилди

01.03.2022, 16:52

Депутатлик эшитуви: Когонда инвестиция дастури доирасида 937, 2 млрд. сўмга тенг 121 та лойиҳалар амалга оширилди

Халқ депутатлари Когон туман кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғили бўлиб ўтди.

Йиғилишда  туман ҳокими ўринбосари А.Хайдаров туманда ташкил этилган кичик саноат зоналарининг фаолияти, тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ҳамда жорий йил учун туманда киритилаётган инвестициялар юзасидан  ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда  қайд этилганидек,  Когон туманининг 2021 йилги инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 937,2 млрд.сўмга тенг 121 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 1707 та янги иш ўринлари яратилди.

Жумладан, қишлоқ хўжалиги, саноат, хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича жами 242 та лойиҳа бажарилиб, 1707 та янги иш ўринлари яратилганлиги аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш имконини берди.

 Жорий 2022 йилги ҳудудий инвестиция лойиҳалари бўйича ҳам бир қатор ишларни бажариш режалаштирилган. Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 672,9 млрд.сўмга тенг бўлган жами 29 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 537 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилганлиги маълум қилинди.

Депутатлик гуруҳи йиғилишида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредитлар бўйича ҳам тегишли маълумотлар тақдим этилди. Давлатимиз раҳбарининг  тегишли қарорига асосан туманда 2022 йилда 5 та лойиҳалар доирасида 29,5 млн. доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш режалаштирилган.

Жумладан, "Когон текс",  "Prom Tekstil", "Рем Строй Комплект Инжиниринг"  МЧЖлари ҳамда "China Xiangyang Group" хусусий корхонаси негизларида калава-ип, ип-газлама, парранда гўштини консерва қилиш, қоғоз маҳсулотлари, арматура ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича жами 31, 5 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш режалаштирилган.

Йиғилишда туманни 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича, белгиланган вазифалар хусусида ҳам батафсил сўз юритилди.

Йиғилиш кун тартибида кўрилган асосий масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Шунингдек, йиғилиш давомида МФЙлардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчиларидан O’zLiDeP аъзоси бўлиш истагидаги 41 нафар фаолларга партия гувоҳномалари топширилди. 

  • Кўрилди
    333
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+