“Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида маҳорат дарси ташкил этилди

02.03.2022, 17:13

“Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида маҳорат дарси ташкил этилди

Бухоро шаҳридаги “Замин Мадад Тайёрлов савдо” МЧЖ раҳбари, “Аёллар қаноти” фаоли М.Содиқова томонидан Бухоро Давлат тиббиёт институти қошидаги лицейда “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида “Тадбиркорликда юқори натижага эришишнинг асосий омиллари” мавзусида лицей талаба қизлари ҳамда ўқитувчилари иштирокида  давра суҳбати  ташкил этилди.

Тадбирда иштирокчиларга O’zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифалари, партия “Аёллар қаноти” лойиҳалари тўғрисида батафсил тушунча берилди.

Айниқса ишсиз, уйда ўтирган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаига эга қилиш, тадбиркорлик фаолиятларини бошлашларига кўмаклашиш ва соҳага  кенг жалб қилишда “Аёллар қаноти”  лойиҳаларининг  аҳамияти катта эканлиги таъкидланди.

Иштирокчиларига бизнес сохасида билим ва кўникмаларга эга бўлишга қаратилган ҳамда М.Содиқованинг тадбиркорликда эришган ютуқларини тарғиб қилувчи видеоролик намойиш этилди.

Тадбир сўнгида тикувчилик йўналиши бўйича маҳорат дарси ташкил этди.

  • Кўрилди
    570
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+