Ҳисобот-сайлов йиғилишида депутат ва БПТ ҳамкорлиги мустаҳкамланди

02.03.2022, 17:15

Ҳисобот-сайлов йиғилишида депутат ва БПТ ҳамкорлиги мустаҳкамланди

O’zLiDeP Вобкент туман Кенгаши “Роботохун" МФЙ қошида ташкил қилинган БПТда  навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда партия туман Кенгаши раиси, маҳаллий Кенгаш депутати Т.Жўраев иштирок етиб, “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026-йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил - Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" ги Президент Фармонидан келиб чиқиб, БПТлар олдида турган долзарб вазифалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Йиғилишда БПТда 2021 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан БПТ раиси Г.Ғаффорованинг ҳисоботи тингланиб, 2022 йилга мўлжалланган иш режаси ишлиб чиқилди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан партия  аъзоларидан З.Эргашев, З.Имомовалар ўз фикр-мулоҳазаларини  билдириб ўтдилар.

Йиғилишда БПТлар томонидан турли соҳалардаги муаммоларнинг кўтарилиши ва уларнинг ечими юзасидан туман депутатлик гуруҳи билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича таклифлар илгари сурилди.

  • Кўрилди
    295
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+