Тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда хотин-қизларнинг алоҳида ўрни бор
02.03.2022, 17:16

Жиззах шаҳридаги Мономарказда O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари ва партия Жиззах шаҳар Кенгаши ҳамкорликда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат Дастурида белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишда хотин-қизларнинг ўрни” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари, халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, турли соҳаларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар, талабалар иштирок этишди.
Давра суҳбати давомида Тараққиёт стратегиясида асосида қабул қилинган “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурида белгилаб берилган вазифалар мазмун-моҳияти тўғрисида сўз юритилди.
Шунингдек, аёллар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда чекка ҳудудларда хотин-қизлар учун тиббий кўриклар ташкил қилиш, фаол, тадбиркор қизларни партия сафига жалб қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилигига ва ёшлар етакчилигига сайланган хотин-қизлар билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар умумлаштирилди.
Шоира Ғозибекова,
O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
“Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Аввал – инсон, кейин жамият ва давлат
29.03.2023, 14:25
-
Узунлик партия фаоли гулчилик фаолияти орқали 5 кишини ишли қилди
13.03.2023, 14:42
-
Хотин-қизларга депутатларнинг байрам совғалари улашилди
07.03.2023, 17:56
-
Оналар – бутун башариятнинг тарбиячиларидир
07.03.2023, 17:44
-
Хотин-қизларга бўлган эътибор йилдан йилга кучайиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз
07.03.2023, 17:28
Фикрингизни қолдиринг