Ишчи гуруҳ ҳудудларда: пойтахтимизда “Яхшидан боғ қолар” акцияси қизғин тус оляпти

02.03.2022, 17:44

Ишчи гуруҳ ҳудудларда: пойтахтимизда “Яхшидан боғ қолар” акцияси қизғин тус оляпти

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг “Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш” устувор йўналиши бўйича O'zLiDeP депутатлари, фаолларидан иборат ишчи гуруҳ  фаолиятини давом эттириб, амалий ишлар билан белгиланган вазифалар бажарилишига ҳисса қўшяпти.

Мазкур устувор йўналишдан Тошкент шаҳрини  аҳолига қулай, экологик тоза ва яшаш учун барча имкониятлар мавжуд бўлган ҳудудга айлантириш, кўкаламзорлаштириш даражасини шу йили  15 фоизга етказиш  мақсади ҳам ўрин олган. Партиямиз вакиллари ишга астойдил киришдилар.

Ишчи гуруҳ O'zLiDeP Олмазор тумани ва “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси Кенгашлари ҳамда туман кенгашлари депутатлари – Тўрабек Назаров, Анвар Шермуратов билан биргаликда “Яхшидан боғ қолар”  акцияси доирасида Олмазор тумани ҳокимлиги боғига 40 туп дарахт кўчатлари ўтқаздилар.

Шунингдек, Юнусобод туманидаги “Увайсий” маҳалласида ҳам ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Бунда, айниқса, туман кенгаши депутати Абдумалик Туляганов жонбозлик кўрсатди. Ишчи гуруҳ тумандаги “Оқтепа” МФЙ раиси Рустам Ахунов ва Тошкент шаҳар кенгаши депутати Умид Санакуловнинг хайрли ташаббусини тўла қўллаб-қувватлаб, унинг амалга ошишига кўмаклашди. 273- умумтаълим мактаби ҳудудида “Оқтепа” ёшлар боғи ташкил килинди. 

Пойтахтимизнинг бошқа туманларида ҳам бу йўналишдаги ишлар қизғин тус оляпти.

Бобур Расулов,

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар 

кенгаши депутати, ишчи гуруҳ аъзоси  

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    344
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+