Юқори Чирчиқдаги шифокорлар ўз етакчиларини сайлашди

02.03.2022, 17:58

Юқори Чирчиқдаги шифокорлар ўз етакчиларини сайлашди

Юқори Чирчиқ тумани Марказий шифохонасида партиянинг таянч бўғинларидан бири бўлган БПТнинг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Таркибида 40 нафар аъзоси бўлган O`zLiDeP бошланғич ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилишида 2021 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди.

 Ҳисобот сайлов йиғилишида БПТ раислигига Марказий шифохонанинг катта ҳамшираси Нилуфар Нодирова номзоди бир овоздан маъқулланди.

Бундан ташқари, йиғилишда “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури”даги белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда БПТнинг 2022 йилдаги устувор вазифалари доирасидаги  фаолиятини янада жонлантириш, аъзолар сафини кенгайтириш, аъзолик бадалини ўз вақтида тўлаш тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, тиббий хизматларни марказлаштириш ва аҳолини тиббий суғурталаш амалиётини жорий қилиш”, “Бирламчи тиббий-санитария хизматида аҳолига малакали хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, соҳага ажратиладиган маблағларни ошириш”, “Репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар, болалар учун юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш”, “Ҳудудларда бирламчи тиббий хизматни “бир қадам” тамойили асосида ташкил этиш” мақсадлари атрофлича муҳокама қилинди.

Улар доирасида келгусида амалга ошириладиган вазифалар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    540
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+