Ишчи гуруҳ ҳудудларда: Зоминдаги “Қайирма” маҳалласидаги бўш ерларга 300 туп кўчат ўтқазилди
02.03.2022, 18:00

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини жорий йилда амалга оширишга оид давлат дастурининг “Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш” устувор йўналиши бўйича ЎзЛиДеП депутатлари, фаолларидан иборат ишчи гуруҳи фаолиятини давом эттириб, шу кунларда “Яшил макон” ва “Яшил йиллик” умуммиллий лойиҳалари амалга оширилишига ҳисса қўшяпти. Навбатдаги тадбир Зомин туманида бўлиб ўтди.
Ишчи гуруҳ аъзолари партия Жиззах вилоят Кенгаши аппарати ходимлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, шунингдек, ҳамкор ташкилотлар – Жиззах вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Зомин тумани ҳокимлиги, давлат ўрмон хўжалиги бўлими, ободонлаштириш бошқармаси вакиллари билан биргаликда тумандаги “Қайирма” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кўчатлар ўтқаздилар.
– 2021 йили кўчат экиш бўйича эълон қилинган “Долзарб қирқ кунлик” давомида туманда 554 минг тупдан ортиқ манзарали ва мевали кўчатлар экилганди, – дейди халқ депутатлари туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Алишер Аҳмедов. – Режа бўйича шу йил баҳорда туман бўйича 884 минг тупдан ортиқ кўчат экиш режалаштирилган. Бунинг учун пухта ҳозирлик кўрилди.
Таъкидлаш керакки, кўчат экиш ишларига туман аҳолисини кенг жалб қилиш, кўчат нархининг қимматлашиб кетмаслигини таъминлаш, халқаро ва республика миқёсидаги йўллар ёқасига 60 мингдан ортиқ кўчатлар экиш, ихотазорлар яратиш, кам таъминланган оилаларга 40 минг туп кўчатни бепул етказиб бериш борасида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
Холбек Асатов,
O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
Ёшлар ва бизнес тузилмалари
билан ишлаш бўлими мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Андижонда қуёш панеллари ўрнатилган меҳмонхонада амалий семинар ташкил қилинди
20.02.2023, 12:25
-
Ишчи гуруҳларимиз вакиллари давлат дастури лойиҳаси учун кўплаб жўяли таклифлар билдирдилар
14.02.2023, 10:57
-
Етиштирилган 113 миллионта кўчат, ер сотиб олаётган айрим одамларнинг номақбул ишларига чек қўйиш бўйича таклиф...
16.12.2022, 15:40
-
Чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
15.12.2022, 11:52
-
Партия ишчи гуруҳи давлат дастурининг 286-банди бажарилишини муҳокама қилди
09.12.2022, 18:12
Фикрингизни қолдиринг