Экспорт салоҳиятини кучайтирамиз
02.03.2022, 18:01

Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясининг учинчи устувор йўналишида миллий иқтисодиётни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш, хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда рақобатбардош маҳсулотлар яратиш, экспорт салоҳиятини кучайтириш каби қатор вазифалар белгиланган.
Мен аввало ўзим сайланган сайлов округи ҳудудларида ўтказилаётган учрашув ва мулоқотларда Тараққиёт стратегиясининг асосий устувор йўналишлари ҳақида, вилоят, туман миқёсида амалга ошириладиган дастурлар тўғрисида тарғибот ишларини олиб боряпман. Жумладан, вилоятда тўқимачилик саноатини ривожлантириш, кластер тизимининг жорий этилиши натижаларини мисоллар ёрдамида тушунтириб боряпман.
Корхонамизда ҳам бу вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яқин беш йил ичида амалга ошириладиган чора-тадбирларни ишлаб чиқдик. 2019 йилда партиянинг вилоят ва туман Кенгаши кўмагида корхонамизга имтиёзли кредит олиниб, фаолиятимиз янада кенгайди, қўшимча 150 нафар ишчи ўрни яратилди. Ишлаб чиқараётган маҳсулотларимиз Россия, Туркия, Қозоғистон ҳамда қўшни Қирғизистон республикаларига, Европа мамлакатларига экспорт қилинмоқда.
Уйчи туманида жойлашган цехларимизда пахтани йигириб, ундан ип тайёрлаш йўлга қўйилган. Эндиги режамиз цехларни янада кенгайтириб, ипни бўяш, шу ернинг ўзида тўқиш технологияларини ҳам йўлга қўймоқчимиз ва шу йўл билан яна 130 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилишига эришамиз. Косонсой туманидаги "As Group Tex" МЧЖ да эса хом ашёдан сочиқ маҳсулотлари тўқилади. У ерда 510 нафар ишчи ишлайди, шундан 360 нафари аёллар ва 150 нафари ёшлардан иборат. Уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш чораларини кўрганмиз. “Устоз-шогирдлик” анаъанаси йўлга қўйилган бўлиб, ишчи-хизматчиларнинг касб-малакасини оширишга ҳам аҳамият бермоқдамиз.
Жамоамиз аъзоларининг сиёсий, ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида O'zLiDeP вилоят, туман Кенгаши билан ҳамкорликда тадбирлар ўтказиб турамиз. Яқинда “Бугунги замонавий тадбиркор O'zLiDePни танлайди” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Орифжон Маҳмудов ёшларга тадбиркорликни, оилавий бизнесни бошлаш учун яратилаётган имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида тушунча берди. Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими мудири Дилноза Холматова ҳамда аёллар билан ишлаш бўлими мудири Ҳуснида Иминжановаларнинг қизиқарли фикр-мулоҳазалари ҳам ёшларда катта таассурот қолдирди. Аҳамиятли жиҳати шундаки, тадбир самарасиз кечмади, шу куннинг ўзида корхона ишчи-хизматчиларидан 30 нафари ўз хохиш-истаклари билан O’zLiDeP аъзолигига қабул қилиндилар.
Анвар АБДУЛХАЕВ,
Barkas-teks ”MCHJ раҳбари, халқ депутатлари
Наманган вилоят Кенгаши депутати
Ўхшаш янгиликлар
-
Етиштирилган 113 миллионта кўчат, ер сотиб олаётган айрим одамларнинг номақбул ишларига чек қўйиш бўйича таклиф...
16.12.2022, 15:40
-
Чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
15.12.2022, 11:52
-
Партия ишчи гуруҳи давлат дастурининг 286-банди бажарилишини муҳокама қилди
09.12.2022, 18:12
-
Ишчи гуруҳ: Гулистон тиббиёт кластери фаолияти таҳлил қилинди
02.12.2022, 17:29
-
Партия ишчи гуруҳлари кўчат ўтқазиш оммавийлик касб этишига муносиб ҳисса қўшяпти
30.11.2022, 18:09
Фикрингизни қолдиринг