Нуротада 3 та бошланғич партия ташкилоти фаолияти қониқарсиз деб топилди

03.03.2022, 17:59

Нуротада 3 та бошланғич партия ташкилоти фаолияти қониқарсиз деб топилди

O’zLiDeP Нурота туман бўлими тасарруфидаги 59 та бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот сайлов йиғилишлари жадал сурръатда олиб борилаётган бўлиб, 2022 йилнинг 15 февралидан бугунги кунга қадар 11 та ҳисобот сайлов йиғилишлари ўтказилди.           

Ўтказилган ҳисобот сайлов йиғилишларида БПТнинг 2021 йилги фаолияти юзасидан БПТ раислари ҳисоботлари тингланиб, фаолияти танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.  Бошланғич партия ташкилоти раис ва раис ўринбосарини сайлаш ва БПТнинг 2022 йилги иш режасини тасдиқлаш шунингдек, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга доир устувор вазифалар белгилаб олинди.

Ҳисобот – сайлов йиғилишлари ўтказилган жами 11 та БПТнинг ўтган 2021 йилги фаолияти танқидий – таҳлилий кўриб чиқилиб, 3 та бошланғич партия ташкилоти иши қониқарсиз топилди ва мазкур ҳолатдан келиб чиқиб БПТ раислари ўзгартирилди.

Б.Бобомуротов,

O’zLiDeP Нурота туман Кенгаши

аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    387
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+