Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими янги босқичга кўтарилади

03.03.2022, 18:01

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими янги босқичга кўтарилади

O’zLiDeP вилоят Кенгаши, Самарқанд ветеринария медицинаси институти, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш вазифалари” мавзусида семинар ташкил этилди.

Тадбирда тараққиёт стратегиясида Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган айтиб ўтилди.

Унга кўра хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш, ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш каби қатор устувор вазифалар кўзда тутилган.

Тадбирда 1 март куни Президент раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилишида сўзлаган нутқидан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.

Мархабо Чулиева,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    525
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+