Самарқандда O’zLiDePнинг фаол ёшлари ва журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди

03.03.2022, 18:02

Самарқандда O’zLiDePнинг фаол ёшлари ва журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Жомбой туманида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, партия электорати бўлган тадбиркорлар, ишбилармонлар, саноат корхоналари фаолиятини ёшлар ва кенг оммага таништириш ҳамда тумандаги тажрибали томорқачиларнинг тажрибаларини оммалаштириш мақсадида O’zLiDePнинг ёшлар ва ОАВлари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

Дастлаб пресс-тур иштирокчилари Халқ депутатлари Жомбой туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг мажлисида иштирок этди.

Мажлисда Жомбой туман пенсия жамғармаси раҳбари ва туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғининг ўтган йилги ва жорий йилда амалга ошириладиган ишлар тўғрисидаги ахборотлари эшитилди. 

Иштирокчилар Жомбой туманидаги “SAG AGRO” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “In vitro” лабораторияси фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.   

Мазкур МЧЖ томонидан 2019 йилда 2.6 млн. АҚШ доллари ҳисобига замонавий “In vitro” лабораторияси барпо этилиб ишга туширилган. Ушбу маблағнинг 0.9 млн АҚШ доллари имтиёзли кредит ҳисобига, 1.7 млн АҚШ доллари ўз маблағлари ҳисобига тўғри келади. Ўзлаштирилган жами 2.6 млн АҚШ доларининг 1.2 млн АҚШ доллари қурилиши ва коммуникация учун 1.6 млн АҚШ доллари эса чет элдан (Туркия, Хитой, Эрон) лаборатория асбоб ускуналари ва 2 гектарлик замонавий иссиқхона учун сарф этилган. Натижада 140 та иш ўрни яратилган. 

Пресс-тур иштирокчиларининг навбатддаги манзили “Жомбой дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти бўлди.

Мазкур акциядорлик жамияти қошида 150 нафар партия аъзоларини бирлаштирган бошланғич партия ташкилоти фаолият юритиб келмоқда. Шу куннинг ўзида қуйи бўғиннинг ҳисобот-сайлов йиғилиши ҳам бўлиб ўтди. Ҳисобот-сайлов йиғилишида бошланғич партия ташкилотининг 2021 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, бошланғич партия ташкилоти раиси сайланди.   

Пресс-тур иштирокчилари ушбу жамият фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Туркия технологияси асосида қайта жиҳозланган ушбу корхонада кунига 300 тонна ун маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда. Жумладан 120 тонна ем ва 180 тонна сифатли ун ишлаб чиқарилиб, халқимиз дастурхонига етказиб берилмоқда.

Пресс-тур иштирокчиларининг кейинги манзили Жомбой туманидаги “BRADJUS” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, корхона фаолияти билан яқиндан танишди.

Корхона 2018 йилда ташкил топган бўлиб, 2021 йил апрель ойидан ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаган. 13 млрд. сўм банк кредити ва 4 млрд. сўм ўз маблағи ҳисобидан ташкил этилган корхонада тез тайёр бўлувчи угра ишлаб чиқарилмоқда. Корхонада 35 нафар ишчи ходим доимий фаолият юритмоқда. 2021 йилда ишлаб чиқариш ҳажмини 10 млн 269 минг донага етказиб, ишлаб чиқарган маҳсулотдан қўшни Афғонистан ва Тожикистонга 110 минг АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилган.

Пресс-тур иштирокчиларининг сўнги манзили Жомбой тумани “Бешбола” маҳалласидаги аҳоли хонадонларида бўлиб, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди. Ёшлар тажрибали томорқачилар билан ўзаро мулоқот қилиб, тажрибаларини оммалаштириш мақсадида маҳорат дарси ўтказилди.

Қодир Шойимов,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    396
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+