“Бахмал барака чеварлари” МЧЖ тикув фабрикасида пресс-тур ташкил қилинди

04.03.2022, 11:58

“Бахмал барака чеварлари” МЧЖ тикув фабрикасида пресс-тур ташкил қилинди

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими ташаббуси билан Бахмал туманидаги “Ўсмат” шаҳар фуқаролар йиғини Файзобод маҳалласида яқинда иш бошлаган “Бахмал барака чеварлари” МЧЖ тикув фабрикасида ОАВ ходимлари ва блогерлар учун пресс-тур ташкил қилинди.

Корхона фаолияти билан қишлоқ хотин-қизларини, айниқса, ёшларни таништириш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда халқ депутатлари туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия “Ёшлар қаноти” фаоллари, тумандаги 1-сон Бахмал касб-ҳунар мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари, ҳудуддаги маҳаллаларда “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган фуқаролар иштирок этдилар.

- Яқинда иш бошлаган мазкур корхонада 200 нафарга яқин хотин-қизлар ҳамда ёшлар меҳнат фаолиятларини бошлашди, - дейди фабрика раҳбари  Юнус Болбеков. – Лойиҳа тўлиқ қувват билан ишга тушгач, яна 100 нафар янги иш ўринлари яратилади. Шу сабаб, корхонамиз фаолияти билан тумандаги хотин-қизларни, ёшларни яқиндан таништириш, ишлаш ниятида бўлган уқувли тикувчиларни жалб қилиш жуда муҳим. Бу борада O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” фаоллари билан узвий алоқани йўлга қўйганимиз келажакда, албатта, ўз самарасини беради.

Турли хилдаги болалар кийимлари ишлаб чиқарилаётган мазкур фабрикада тикиш, дазмоллаш, қадоқлаш, сифат назорати каби бўлимларида нафақат хотин-қизлар балки маҳалладаги ишсиз йигитлар ҳам ўз меҳнат фаолиятларини бошлаб юборишди.

Тадбир давомида Оммавий ахборот воситаси ходимлари, касб-ҳунар мактаби ўқувчилари корхона фаолияти билан батафсил танишиб чиқдилар. Ёшларнинг кўпчилиги мактабни тугатгач ўз меҳнат фаолиятларини айнан шу корхонада ишлаш истагида эканликларини билдиришди.

Холбек Асатов,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    626
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+