Тараққиёт стратегияси ижросини таъминлашда партия “Аёллар қаноти” ҳам фаол иштирок этади

04.03.2022, 12:21

Тараққиёт стратегияси ижросини таъминлашда партия “Аёллар қаноти” ҳам фаол иштирок этади

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашида  партия фаоллари ҳисобланган тадбиркор ва фермер хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси” ва  ундаги  7 та йўналишида ўз ифодасини топган 100 та мақсад хусусида батафсил сўз юритилди.

Давра суҳбатида Бухоро вилоятини ҳам ижтитимоий-иқтисодий ривожлантиришда туб ўзгаришлар рўй бергани, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни тараққий эттиришда жумладан, Бухоролик тадбиркор аёлларнинг ҳам муносиб ҳиссаси қўшилганлиги қайд этилди. Бир сўз билан айтганда, стратегиянинг учинчи йўналишидаги мақсад ва вазифаларни таъминлашда бундан кейин ҳам вилоят аёллари – партия фаолларининг ўз ўрни бўлади.

Давра суҳбатида тараққиёт стратегиясининг барча йўналишлари мазмун-моҳияти  аниқ-равшан ва батафсил очиб берилди. Аёлларнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий муҳофазаси, она ва бола саламатлигини сақлаш, аҳолига маданий-маиший, тиббий ва бошқа соҳаларда кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш хусусида ҳам Давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифалар ҳамда уларнинг вилоятдаги ижроси тингловчилар эътиборида бўлди.

Тадбир сўнгида яқилашиб келаётган 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан O’zLiDePнинг фаол аёлларига энг самимий тилаклар билдирилди.

  • Кўрилди
    527
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+