Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ягона саноат кластери ташкил этилади

04.03.2022, 18:44

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ягона саноат кластери  ташкил этилади

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, бир қатор вазирликлар иштирокида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида давра суҳбати ташкил қилди.

Таъкидланганидек, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида қатор устувор вазифалар белгилаб берилган эди. Жойларда унинг ижросини таъминлаш мақсадида барча ташкилотлар томонидан саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилди. Тарққиёт стратегияси асосида O‘zLiDePнинг йўл харитаси ҳам ишлаб чиқилиб, унинг ижросини таъминлашга масъул қатор ишчи гуруҳлари шакллантирилган эди. Барча йўналишларни қамраб олган йўл харитасида миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш
ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш масаласида ҳам қатор вазифалар ўрин олган.

Бўлиб ўтган мулоқотда тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлигининг ишлаб чиқаришини ягона саноат кластер усулида ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот қилинди.

Дастурга кўра Қишлоқ хўжалиги машинасозлик корхоналарнинг қувватларидан Тошкент шаҳар чегарасидан олиб чиқиш ҳамда Чирчиқ шаҳрида яхлит қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил қилиш, Қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган техника ва тиркамалар турлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш кўзда тутилган.

Бунда:

-хорижий ҳамкорлар билан кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, 4000 дона бюджет тоифадаги трактор ҳамда юқори унумдор техника турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;

-ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш (камида 90 фоиз) ҳамда маҳаллийлаштириш даражасини 50 фоизга етказиш;

-маҳсулот таннархини ўртача 20 фоизга пасайтириш ҳамда корхоналарнинг молиявий ҳолатини яхшилаш, фойда билан ишлашни таъминлаш;

-конструкторлик марказини ривожлантириш ва ходимларининг малакасини ошириш белгиланган.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Б.Абдиназаров лойиҳа бўйича олиб борилаётган тизимли чора-тадбирлар бўйича тақдимот қилди.

Лойиҳа доирасида Тошкент шахрида 85,6 га худудда жойлашган 5 та заводни Чирчиқ шахрига 17,5 га ҳудудга кўчириш ишлари давом этмоқда. Ҳозиргача 153 млрд. сўмлик қурилиш монтаж ишлари амалга оширилиб, “Агрегат” ва “Технолог” заводларининг 368 дона ускунаси Кластер худидига кўчирилгани айтиб ўтилди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси ва автомобилсозлик сохалари юртимиз иқтисодиётида мухим ўринни эгаллаши ва саноатда драйвер сифатида илм фанга асосланган замановий, юқори қўшилган қиймат яратувчи ишлаб чиқариш тизимини тадбиқ қилиши таъкидланди. Айнан шунинг учун хам Юртбошимиз томонидан қишлоқ хўжалиги машинасозлиги сохаси Ўзавтосаноат АЖга ишончли бошқарувга берилиши бежиз эмаслиги айтиб ўтилди. 

Соҳада кадрларни малакасини оширишда Германиялик хамкорлар билан биргаликда дуал таълим тизимига асосланган қишлоқ хўжалиги техникасини самарали ишлатиш ва уларга сервис хизмат кўрсатувчи малакали ходимларни тайёрлаш таълим маркази яратилади.

Юқоридаги лойиҳани тўлиқ тадбиқ этилиши натижасида йиллик 15 мингта қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш қуввати ташкил этилиб, янги минг нафар иш ўринлари яратилади. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида механизация даражаси кўтарилиб хосилдорлик ортишига эришилади.

Ишчи гуруҳи томонидан келгусида Дастур ижроси юзасидан тизимли ҳамкорлик, шунингдек, жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб боришга келишиб олинди.

  • Кўрилди
    1761
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Nursulton2022-04-23 10:16:48

Men qishloq xo'jaligi mashinasozlik klasterida ishlamoqchiman qanday qilib ishga kirsam bo'ladi


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+