Ишчи гуруҳ фаолияти: Навоий давлат кончилик институтида инновацион таълимни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

09.03.2022, 17:03

Ишчи гуруҳ фаолияти: Навоий давлат кончилик институтида инновацион таълимни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Навоий Давлат Кончилик институтида O'zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти томонидан 2022-2026 йилларга мўлжалланган “Тараққиёт стратегияси”нинг 4-йўналиши 47-мақсад бўйича    “Олий таълим сифатини янги босқичга, педагог-кадрларнинг билими ва малакасини халқаро даражага олиб чиқиш, инновацион таълимни ривожлантириш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида олий таълим муассасасининг профессор ўқитувчилари, фан номзодлари ва партия фаоллари иштирок этди.

Бугунги кунда умумий ҳисобда 6142 нафар талаба илм олаётган институтнинг  илмий салоҳияти кейинги уч йил ичида 28 фоиздан 5,5 фоизга кўтарилган.

Шунингдек, 2019-2022 йилларга мўлжалланган Mikrovine Ptu Ltd компанияси томонидан 1,7 долларлик лойиҳа, 2020-2022 йилларда Колорадо Кончилик Университети(АҚШ) билан UniCEN-Cntral Asia Universite Partnership Program деб номланган 22 000 долларлик лойиҳа бажарилган бўлса, 2021-23 йиллар учун мўлжалланган Япониянинг Japan Societe for the Promation of  Scence (JSPS) дастури доирасида  “Core-to-Core)”номли 210 000 долларлик лойиҳа бажарилмоқда.

Давра суҳбатида давлат раҳбари томонидан “Тараққиёт стратегияси” да ОТМ ларда таълимни юқори босқичга кўтаришга оид алоҳида мақсадлар белгилаб берилганлиги ва шу тамойиллар асосида тизимли ишларни режалаштириш зарурлиги айтилди.

-Биз педагоглар том маънода ишлаб чиқарувчилармиз. Биз ишлаб чиқарган маҳсулот бу малакали кадрлар ҳисобланади. Институтимизни халқоро стандартларга жавоб бера оладиган мақомга етказиш учун биз профессор-ўқитувчиларнинг шакллантирилган харитамиз бўлмоғи керак. Илгари малакали педагогларни хориждан олиб келишга ҳаракат қилган бўлсак, бугунги кунда ўзимизда илмий даражага эга бўлган ўқитувчилар дунёнинг энг ривожланган мамлакатларидаги нуфузли институтларда дарс бериб келишмоқда. Бу эса ўз навбатида олий таълимга ҳам талабнинг, ҳам эътиборнинг кучайганидан даракдир. 2022 йил якунига ўқув даргоҳимизнинг илмий салоҳиятини 50 фоизга чиқарамиз, - дейди НДКИ профессори, Халқ депутатлари Навоий вилоят депутати С. Бозорова.

Тадбир давомида институтда талаба ёшларни бошқа мамлакатларга  узоқ муддатли амалиётга юборишнинг тизимли йўлга қўйиилгани, амалиёт даврида улар иш ўринларида ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлашишлари ва лавозимига қараб ойлик маош тўланиши ҳақида сўз борди. Айниқса, амалиёт якунида касбий тайёргарлиги тўғрисида разрядлар даражасини олиб қайтиши ва ўша ёқда олган разряди асосида ишга қабул қилиниши бу йўлдаги имкониятлардан яна бири эканлиги эътироф этилди.

Шу билан бирга НДКИни яқин йиллар ичида олий ўқув юртлари орасида “Топ-1000” таликка кириши учун талаб этиладиган вазифалар юзасидан ҳам суҳбатлашилди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

 жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий ишлар бўлими мудири

  • Кўрилди
    378
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+