Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида 10 га яқин мурожаатларнинг аксарияти кредит олиш масаласи бўлди

10.03.2022, 16:19

Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида 10 га яқин мурожаатларнинг аксарияти кредит олиш масаласи бўлди

O’zLiDeP Нукус туман Кенгаши томонидан “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми ташкил қилинди. 

Унда туман Кенгаши депутатлари, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи  Ф.Халмуратов, туман “Тўк тов” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси  М.Ўтежанов, тижорат банк вакиллари, тадбиркорлар иштирок этди.

Форумда асосан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишига тўсқинлиқ қилаётган, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини  чеклаётган бир қатор муаммоларни доимий равишда тизимли ўрганиб бориш ҳамда уларни бартараф этиш, қолаверса тадбиркорликни бошламоқчи бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммо ва таклифларини тинглаш ва уларга амалий ёрдам беришдан иборат. 

Форумда асосан кредит масаласи кўтарилди. Жумладан, “Тўк тов” маҳалла фуқаролар йиғини турғуни Ж.Изетуллаев балиқчилик хўжалигини  ташкил этишда, “Батир” оилавий корхонаси раҳбари М.Реймов ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида чойхона, болалар майдончаси, гўзаллик  салонини очишда, фуқаро Ж.Узақов ўз бандлигини таъминлаш мақсадида устачилик билан шуғулланиш учун асбоб-ускуналар ҳарид қилишда банк кредитлари ажратилиши сўраб мурожаат қилид. Мурожаат қилганлар кредит олиш бўйича барча ҳужжатлар тақдим қилишган бўлсада ҳали ҳанузга кредитлар берилмаган.  

Ушбу масала бўйича тижорат банкларига тегишли топшириқлар берилди, муаамони тез фурсатда ҳал қилиш чоралари кўрилди.

O’zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    440
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+