Нуротада мактаб битирувчилар учун тадбиркорлик субъектларига пресс тур ташкил этилди

10.03.2022, 16:26

Нуротада мактаб битирувчилар учун тадбиркорлик субъектларига пресс тур ташкил этилди

Ёшларни ҳар томонлама пухта, билимли ва тадбирли бўлишлари учун мамлакатимизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Нурота тумани Ғафур Ғулом маҳалласида ташкил этилган тадбиркорлик субъектларига уюштирилган пресс турга умумтаълим мактабларининг битирувчи ёшлари жалб этилди.

Пресс турнинг дастлабки босиқичи мармар ишлаб чиқарувчи “Фаридбек , Зафарбек” хусусий корхонасида бошланди.

15 нафар сангтарош фаолият олиб бораётган мазкур завод айни пайтда қўшни Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларига 80-100 миллион долларлик экспортни амалга ошириб келяпти. Қарийб 12 йил давомида кичиккина цех раҳбари сифатида иш бошлаган М.Жиянов давлатдан олинган  600 минг АҚШ долларлик кредитга 300 минг доллар ўз маблағани  қўшиб, цехни заводга айлантирган. Ойига 200-220 куб мармарга ишлов берилаётган корхонада ишлаётганлар бугунги кунда ҳар кв /метр тайёр маҳсулот учун 5000 сўмдан ҳақ олиб, ойлик маошларини 2,5-3,5  миллионгача еткизмоқдалар.

Битирувчи ёшлар мармарнинг яхлит тош ҳолида қандай тозаланишидан тортиб, қимматбаҳо маъданга айланишигача бўлган ҳар бир жараённи корхонанинг иш бошқарувчиси ҳамроҳлигида кузатишди.

O'zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ташаббуси билан ўтказилган тадбирнинг кейинги босқичларида кўп тармоқли тадбиркор фаолияти ўрганилди.

Меҳнати ва шижоати билан туманда кўзга кўринган тадбиркор Ў. Амонов  бир вақтда тадбиркорликнинг бир неча тури билан бирдай шуғулланиб келади. Кўп йиллик машаққати ортидан “Муҳаммаджон, Тоҳиржон, Абдуазизбек” хусусий корхонасини ташкил этган Ў.Амонов  “SofDiL” савдо маркази, қолипли нон ва нон маҳсулотлари, шлакаблок қуйиш ва пахтани қайта ишлаш цехларини юргизмоқда. Бундан ташқари  40 сотихли ерда иссиқхона қуриб, помидор ва бодринг етиштириб келади, шунингдек, чорвачилик ва боғдорчилик билан ҳам шуғулланади.

2014 йилдан буён тадбиркор сифатида фаолият олиб бораётган тадбиркорнинг фикрига кўра кўп тармоқли тадбиркорликни йўлгна қўйиш учун оилавий бирдамлик жуда зарур.

-Биз оилада 4 ака-укалармиз. Бир ёқадан бош чиқарамиз. Йилига 100-120 миллион сўм фойда кўрамиз. 16 та иш ўрни яратдик. Бир кунда 600 тагача нон чиқарамиз. 1 ойда 15 мингтагача шлакаблок етказиб берамиз. 40 сотих еримизга 10 000 туп помидор ниҳолини  эккан бўлсак, унинг ҳар тупидан 10 килограммгача помидор оламиз. 25 гектар еримиз, 100 гектар яйловимиз 10 бош қорамол, 150 бош қўй-қўзимиз бор, - дейди у ёшларга йўл-йўриқ кўрсатиш асносида. 

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий ишлар бўлими мудири

  • Кўрилди
    476
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+