Водийлик томорқачилар ўз иш тажрибаларини арнасойликларга ўргатди

11.03.2022, 14:27

Водийлик томорқачилар ўз иш тажрибаларини арнасойликларга ўргатди

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан тузилган Ишчи гуруҳ Арнасой туманида бўлиб, манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экишни ташкил этиш ҳамда эртаки экинлар учун ер тайёрлаш, экиш ва моддий-техника ресурсларини етказиб беришни ташкил этиш бўйича семинарлар ташкил этдилар.

Мазкур семинарларда Республика ишчи гуруҳи аъзолари билан биргаликда O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, Андижон вилоятидан келган тажрибали томорқачилар, тумандаги сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари вакиллари, “Томорқа хизмати” МЧЖ раҳбарлари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва томорқа ер эгалари иштирок этишди.

Дастлаб, Ишчи гуруҳ аъзолари Ғ.Ғулом МФЙдаги хонадонларда бўлишди. Маҳалланинг Ғ.Ғулом кўчасида истиқомат қилувчи  Низомиддин Омонтурдиев  ўз хонадонида 30 млн. имтиёзли кредит ҳисобига 3 сотих ер майдонига иссиқхона ташкил қилган. Айни пайтда иссиқхонада 800 туп помидор, 200 туп болгар кўчатлари парвариш қилинмоқда. Ҳисоб-китобларга қараганда иссиқхонадан камида 60 млн. сўм даромад олиш мумкин. Томорқачининг фаолияти билан танишган андижонлик меҳмонлар,  ҳосилдорликни ошириш, томчилатиб суғориш ва бошқа йўналишларда ўз иш тажрибаларини ўртоқлашдилар.

Кун давомида ишчи гуруҳ аъзолари Бобур МФЙ Ўрикзор кўчасида истиқомат қилувчи Ойсоат Омонова хонадонида ҳам бўлишди. Ойсоат опа ҳам  30 млн. имтиёзли кредит олиб, 2 сотих ер майдонига иссиқхона ташкил қилган. Айни пайтда мазкур иссиқхонада 600 туп помидор кўчати  парваришланмоқда.

“Олтин водий” МФЙ, Шеробод кўчасида истиқомат қилувчи Обод Холматова эса ўз маблағлари ҳисобидан ташкил қилган 4 сотих ер майдонидаги иссиқхонада 1500 туп помидор кўчати экиб, йилига 3 марта ҳосил олишни режалаштирмоқда.

“Олтин водий” МФЙ, Шеробод кўчасида истиқомат қилувчи Камол Танқиев эса 25 сотих ер майдонида узумчилик билан шуғулланмоқда. Ота мерос бўлган бу соҳа сир асрорлари унга яхши таниш. Ҳар йили 700 туп узумдан ҳар йили камида 20 тонна ҳосил олиш мумкин экан.

Ишчи гуруҳ аъзолари томорқачилар фаолияти билан яқиндан танишиб, уларнинг ютуқларини алоҳида эътироф этишди.

 Тажрибали водийлик томорқачилар эса ўз иш тажрибалари ва кўникмалари билан ўртоқлашибгина қолмай, ҳудуд шароитидан келиб чиқиб, арнасойлик томорқачилар қўллаётган янгиликларни ҳам ўрганишга интилдилар.

Холбек Асадов,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари

билан ишлаш бўлими мудири

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    356
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+