“Мурувват уйи”даги мунаввар кўнгиллар

11.03.2022, 16:59

“Мурувват уйи”даги мунаввар кўнгиллар

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” Сирдарё туманидаги “Мурувват уйи”да “ҳайрия тадбири ўтказди.

Мазкур “Мурувват уйи”да тадбир ўтказилиши ҳам бежизга эмас. Бу масканда имконияти чекланган, ўзгалар кўмагига муҳтож  260 нафар хотин-қизларга 160 нафар ходимлар ғамхўрлик кўрсатишади. Улар орасида шифокор, ҳамширалар, пазанда, тикувчилар ва тозалик ходималари, энагалар, хуллас бу масканда истиқомат қилаётганларнинг кўнглига қараш, оқ ювиб, оқ тарашдек, айтишгагина осон бўлган, ғоят масъулият талаб қиладиган вазифани бажаришади.

“Мурувват уйи” жамоасига ЎзЛиДеП вилоят Кенгашининг байрам тилаклари ила эсдалик совғалари топширилиб, жамоага фаолиятларида куч-қувват ва ҳамжиҳатлик тилади.

O'zLiDeP Сирдарё вилояти кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    524
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+