“ANFA CLINIC” МЧЖда ташкил қилинган БПТнинг фаолияти сарҳисоб қилинди

11.03.2022, 17:02

“ANFA CLINIC” МЧЖда ташкил қилинган БПТнинг фаолияти сарҳисоб қилинди

Партиянинг бошланғич ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари давом этмоқда.

Юнусобод туманидаги “ANFA CLINIC” МЧЖда ташкил этилган бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу қуйи бўғин ўтган йил давомида бир қатор амалий ишларга ҳам қўл урди, партия билан доимий ҳамкорликда ишлаб келмоқда. Хусусан, мазкур БПТ томонидан ёшларнинг бандлигини таъминлашга эътибор қаратилиб, 15 нафар ёшлар ишли бўлди. Шунингдек, қуйи бўғин томонидан тадбикорларни қўллаб-қувватлаш ва уларни муаммоли масалаларини ҳал этиш, айниқса “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш,  эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, партия аъзоларини кўпайтиришда ҳам фаоллик кўрсатилди. Хусусан, ёшларни, айниқса уюшмаган ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш масалаларида жойларда 21 та очиқ мулоқот, давра суҳбатлари, тадбирлар ташкил этилди. Натижада 9 нафардан ортиқ ёшлар ўз бизнесини очиб, фаолият юритиб келмоқдалар.

Йиғилишда қуйи бўғин томонидан бу каби амалга оширилган ишлар алоҳида эътироф этилди. Ушбу ижобий ишларни амалга оширишда O‘zLiDeP Юнусобод туман Кенгаши ва депутатларнинг ҳамкорлиги муҳим саналади. 35 нафар партия аъзосини бирлаштирган мазкур ташкилотнинг 2021 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ижобий баҳоланди. Шунингдек, Бошланғич партия ташкилоти раиси ва ўринбосари қайта сайланди.

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда мазкур таянч бўғиннинг жорий йилдаги иш-режаси тасдиқлаб олинди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    805
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+