Ишчи гуруҳ фаолияти: Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилмоқда

14.03.2022, 16:20

Ишчи гуруҳ фаолияти: Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилмоқда

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси,  партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси билан ўзаро ҳамкорликда “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури”даги Халқ депутатлари Кенгашларини ҳудудларда мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги асосий бўғинга айлантириш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг институционал асосларини замон талабларига мослаштириш йўналишида белгиланган вазифалар ва уларнинг ижросига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатини O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси раҳбари Дилшод Шоумаров кириш сўзи билан очди ва олиб борди.  

Дастлаб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси аъзоси, ишчи гуруҳ раҳбари Зафар Худойбердиев “Маҳаллий ижро ҳокимияти органларини демократик тамойиллар асосида шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида маъруза қилиб, тадбир иштирокчиларига амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот бериб ўтди.

Хусусан, бугунги кунда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари регламенти тўғрисида” ва “Халқ депутатлари Кенгашлари назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда унга маҳаллий Кенгашларда доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш ва уларнинг ваколатларини кенгайтириш орқали ҳудудий ижроия органлари фаолияти устидан назоратни кучайтириш, ичимлик ва оқова сув, ички йўллар ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш, бандлик дастурларини тасдиқлаш каби масалаларни халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ваколатига ўтказиш, ҳудудларда давлат таълим ташкилотлари, соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва таъмирлашга ажратиладиган маблағларни тақсимлаш ваколатини халқ депутатлари вилоят Кенгашларига ўтказиш каби масалаларни киритиш илгари сурилаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, туман (шаҳар) ҳокими лавозимига номзод кўрсатиш тартибини қайта кўриб чиқиш, бунда ҳокимликка номзод томонидан маҳаллий Кенгашда  ҳудудни ривожлантириш бўйича ўз дастурини ҳимоя қилиб, лавозимга тасдиқланиши тартибини жорий этиш, ҳудудларда амалга ошириладиган давлат органларининг вазифалари бўйича “ваколатлар реестри”ни шакллантириш, бир-бирини такрорлайдиган 500 дан ортиқ функцияларни мақбуллаштириш ва бошқа масалалар муҳокама этилаётганига эътибор қаратилди.

Тадбир давомида ташкил этилган муҳокамаларда халқ депутатлари Миробод, Олмазор, Чилонзор туман Кенгашлари депутатлари ҳамда партия Тошкент вилояти Кенгаши фаоллари иштирок этиб, қабул қилинажак янги қонун лойиҳаларига ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

  • Кўрилди
    729
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

маруф2022-03-15 15:02:44

ушбу конунлар депутатлар фаолиятини жонлантиришга умид киламиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+