Хўжайлида “Депутатлар боғи” ташкил этилди

14.03.2022, 16:22

Хўжайлида “Депутатлар боғи” ташкил этилди

Республикасида фаолият олиб бораётган 5 та сиёсий партиядан сайланган депутатлар “Долзарб 10 кунлик” лойиҳаси доирасида жойларда учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Мазкур лойиҳада O’zLiDeP партиясидан сайланган депутатлар жойларда бир қатор тадбир ва учрашувларда ташаббус кўрсатмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси З.Реймова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий вакили Ж.Шлимбетов, халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгаши депутати А.Худайбергенов Хўжайли тумани “Жузимзар” маҳалла фуқаролар йиғинидаги туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобида (балансида) турган вақтинча яшаш ҳуқуқи билан ажратилган 21-кўп қабатли уй-жойни фуқароларнинг тўлиқ мулкига бериш ҳолати билан танишди.

Кейин тумандаги “Саришунгил” овул фуқаролар йиғинидаги яқинда фойдаланишга топширилган “Ижтимоий шаҳарча”да истиқомат қилувчи фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилинди. Аввалги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи биноси оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ишсиз, уй-жойга муҳтож оилаларни уй-жой билан таъминлаш, уларни даромадли қилиш ва камбағалликдан чиқариш мақсадида “Ижтимоий шаҳарча”га айлантирилган эди.

Учрашувда сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар, уй-жойга муҳтож фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Инсон қадрини улуғлаш, уларни маънавий қўллаб-қувватлаш, шу орқали камбағалликдан чиқариш йўлидаги ишлар бунинг исботидир.

Депутатлар “Яшил йиллик” акциясида ҳам фаол иштирок этди. Уларнинг ташаббуси билан тумандаги “Саманкўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган “Депутатлар боғи” га 150 туп декоратив ва мевали дарахт кўчати экилди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати 

  • Кўрилди
    373
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+