Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари партия сафига қабул қилинди
14.03.2022, 16:40

O'zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Учкўприк туман Кенгаши томонидан Учкўприк тумани ҳудудида жойлашган Қўқон эркин иқтисодий зонасида партиянинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, тумандаги 53 та маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари иштирокида учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилди.
Тадбирда Учкўприк тумани ҳокими, туман Кенгаши депутати Акмалжон Маҳмудалиев иштирок этиб, сўнгги йилларда туманда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида атрофлича сўз юритди.
Шунингдек, партиянинг вилоят Кенгаши ходими М.Асронқулова томонидан партиянинг мақсади ва вазифалари яъни, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес ривожи йўлидаги барча тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, мазкур субъектларга тўлиқ эркинлик бериш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мавқеини янада кучайтириш, қулай шарт-шароитларни яратиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, иқтисодиётнинг барча тармоқларига энергия ва сув ресурсларни тежайдиган, кам чиқитли, экологик тоза инновацион технологияларни жорий этишга кўмаклашиш орқали янги иш ўринларини яратиш масалалари ҳақида маълумотлар берди ҳамда аҳоли айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш йўналишларида партия аъзоларини фаолликка чақирди.
Тадбир давомида маҳаллалардаги 46 нафар ҳоким ёрдамчилари ва 16 нафар ёшлар етакчиларига партияга аъзолик гувоҳномалари ва кўкрак нишонлари топширилди.
Шундан сўнг Қўқон эркин иқтисодий зонасида жойлашган ПИПЕТОО болалалар тагликлари ва аёллар гигена воситалари ишлаб чиқариш масъулияти чекланган жамиятга сайёҳат қилинди. Тадбиркорлик субъектининг иш жараёнлари ва шароитлари билан таништирилди.
Усмонжон Ғуломов,
O'zLiDeP Фарғона вилояти
Кенгаши ходими.
Ўхшаш янгиликлар
-
Янги таҳрирдаги Конституция – миллий иқтисодиёт барқарорлигининг асоси
07.12.2023, 18:50
-
Бош Қомусимиз – фаровон ҳаёт ва тараққиётимиз пойдевори
07.12.2023, 18:44
-
Конституциям – қадр-қимматим!
07.12.2023, 18:40
-
Янги Конституция – барқарор тараққиёт кафолати
07.12.2023, 18:35
-
Янгиланган Конституциямизнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди
07.12.2023, 18:30
Фикрингизни қолдиринг