O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоллари учун Гурлан туманида бизнес тур ташкил этилди

14.03.2022, 16:42

O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоллари учун Гурлан туманида бизнес тур ташкил этилди

Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган “Тараққиёт стратегияси”да белгилаб берилган устувор вазифаларни кенг тарғиб қилиш мақсадида O’zLiDeP Хоразм вилоят  Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими томонидан Гурлан туманида чорвачилик йўналишидаги қилинаётган ишлар юзсидан бизнес тур  ташкил этилди. 

Бизнес тур қатнашчилари дастлаб “Мойли” маҳалласидаги Яшнарбек Аминбоев хонадони бўлдилар. Унда партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Атажанов, Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими  мудири Ш. Якубова, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, партия туман Кенгаши раиси У.Базарбаев, ёшлар етакчиси А.Жумабаев иштирок этишди.

Яшнарбек Аминов имконияти чекланган бўлишига қарамай ўзини ўзи банд қилишни тадбиркорлик билан шуғилланишни бошлаган. Бухоро вилоятидан ҳоким ёрдамчиси кўмагида зотдор “swetle burama” товуқларининг жўжаларини олиб келган ва парваришлашни бошлаган. Ҳозирда 21 та жўжани парваришлаб, уларни кўпайтириш ва аҳолига зотдор товуқларни етказиб беришни мақсад қилган.

Партия фаоллари Я.Аминовнинг ўзини ўзи банд қилиши, паррандачиликни йўлга қўйганлигини қўллаб-қувватлаб, фаолиятини кенгайтиришда ёрдамга тайёрлигини билдирдилар.

Кейинги манзил шу маҳаллада яшовчи Пўлатбек Сафарбоев хонадони бўлди. У ўз уйида инкубация ташкил қилиб унда жўжа чиқариб, уларни парваришлаб аҳолига 1 ҳафталик, 1 ойлик вақтида етказиб бермоқда.  Инкубатор 2000 та жўжа очишга мўлжалланган. Мулоқотлар давомида етти хазинанинг бири бўлган мазкур паррандачилик сердаромад соҳалиги, ундан келадиган даромат баракали эканлиги эътироф этилди. Паррандачиликни ривожлантириш борасида давлат томонидан ажратилаётган субсидиялар, имкониятлар хусусида маълумотлар берилди.

П.Сафарбаев ҳам фаолиятини янада кенгайтириш ниятида. Келгусида алоҳида паррандачилик фермаси ташкил қилиб, аҳлининг бандлигини таъминлаш, бозорлардаги гўшт маҳсулотларига бўлган талабни қондиришни мақсад қилган.   

Бизнес тур иштирокчилари тумандаги туяқушчилик ва туячилик йўналишида қилинаётган ишлар билан ҳам танишдилар. Салим Матёқубов ўз уйида туяқуш боқишни йўлга қўйган.

Партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари тадбиркорнинг муаммолари, фаолиятини кенгайтиришга тўсиқ бўлаётган жиҳатлар билан қизиқди. Тадбиркор туяқушларга озуқа етиштириш учун экин ери зарурлигини билдирди. Мазкур масалада ҳоким ёрдамчиси У.Базарбаев кўмаклашадиган бўлди.

Туманнинг Эшимжирон қишлоғида жойлашган “Эшимжирон карвони” МЧЖ ҳам чорвачилик йўналишида фаолият олиб боради ва таъминотчи сифатида аҳолига қўй, парранда ва туя етказиб бериш билан шуғулланади. Мазкур жамият раҳбари Анварбек Қуронбаев 1 ой олдин Тожикистон Республикасидан зотдор 40 бош қўй олиб келган. Ҳозирда қўйлар қўзилагани боис 80 бошга етган. Мазкур зотдор қўйлар гўшти учун етиштирилади. Янги туғилган қўзилар  3-4 ойда  80 кггача тош босади. Жамият аҳолига қўйларни кредит асосида етказиб бермоқда. Шунингдек, бу ерда 11 та бир ўркачли 7 та 2 ўркачли нор туялар ҳам боқилмоқда. Жамият раҳбари келгусида жунни қайта ишлаш корхонаси ташкил этиш ва гидрононика усулида буғдойни ундириб ундан ем ишлаб чиқаришни ҳам  йўлга қўйишни ният қилган.

Жамият қошида кооператив ташкил этилган бўлиб бу ерда Россия давлатидан олиб келинган зоттор товуқ тухумларида 2000 та жўжа парваришланиб, 40 кунлик жўжалар аҳолига кредитга берилмоқда.

Тадбир доирасида жамият ишчи ходимларига партиянинг эсталик совғалари топширилди.    

Насиба Ваисова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий тарғибот бўлими мудири

 

  • Кўрилди
    457
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+