Партия етакчиси Хўжайлида яқинда фаолият бошлаган “Ижтимоий шаҳарча”да бўлди

15.03.2022, 11:25

Партия етакчиси Хўжайлида яқинда фаолият бошлаган “Ижтимоий шаҳарча”да бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери  ўринбосари,  Ўзбекистон   фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам   Хаитов Хўжайли туманида бўлиб, тадбиркорлик субъектлари, аҳоли томорқаларини кўздан кечирди.

Дастлаб Актам Хаитов туманда яқинда фойдаланишга топширилган  “Ижтимоий шаҳарча”да бўлди. Хўжайли туманидаги “Саришунгил” овул   фуқаролар  йиғини  ҳудудидаги аввалги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи биноси оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ишсиз, уй-жойга мухтож оилаларни уй-жой билан таъминлаш, уларни даромадли қилиш ва камбағалликдан чиқариш мақсадида “Ижтимоий шаҳарча” га айлантирилди.

Шаҳарча биноси уч қаватдан иборат бўлиб, боқувчисини йўқотган хотин-қизларга, ногиронлиги  бўлган  шахсларга, уй-жойга муҳтож оилаларга 124 та хонадон топширилди.

 Бу ерда “Golden prayd Xodjeyli” ҳамда “Кегайли кун қурилиш” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан 8 миллиард  сўмлик  қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Ушбу шаҳарча фаолиятини йўлга қўйишдан мақсад биринчидан эҳтиёжманд оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўлса, иккинчидан, оила  аъзоларини касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш орқали камбағалликдан чиқаришдир.

Партия етакчиси “Ижтимоий шаҳарча”да истиқомат  қилаётган оилалар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.   

Хўжайли  туманидаги “Хўжайли ун маҳсулотлари” МЧЖ томонидан кунига 200 тонна, ойига эса 6 минг тонна унни қайта ишлаб чиқариш қувватига эга.

 Фолиятини  бошлаганига  кўп бўлмаган ун заводи 14 млрд 112 млн сўм  ўз ҳисобидан ва 1 млн 300 минг доллар чет эл банк кредити ҳисобидан қурилган. Партия етакчиси Актам Хаитов “Саришунгил” овул фуқаролар  йиғинидаги ушбу “Хўжайли ун маҳсулотлари” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди. 

Партия етакчиси корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг   сифати, харидорбоплиги, экспорт импорт салоҳияти, ишчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Корхона  раҳбари Рафат Халлибеков  билан суҳбатлашар экан, унинг корхонани кенгайтириш келгуси режа ва мақсадлари билан ўртоқлашди, ўзининг бир қатор таклиф ва тавсияларини берди.  

 Маълумот  ўрнида  ҳудуддаги  8 та фермер хўжалигини ташкил этган ва ҳозирги кунда  пахта-ғалла билан шуғулланиб келаётган фермер Рафат Халлибековнинг  келгуси  режа ва мақсадлари бисёр.    

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси  

Кенгаши  матбуот  хизмати

  • Кўрилди
    369
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+