Депутат сайёр қабулида аҳоли муаммолари ижобий ечим топди

15.03.2022, 16:12

Депутат сайёр қабулида аҳоли муаммолари ижобий ечим топди

O’zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши ташаббуси билан Косонсой тумани 21-Ўзбекистон сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгаши депутати Ахмедов Зоирхон томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш юзасидан сайёр қабул ташкил этилди.

Қабулда 31 нафар Қорасув ҳамда Жар маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси иштирок этди. Аҳоли мурожаатларидан 7 нафари ишсизлик муаммоси бўлиб, туман БКМ томонидан иш ўринлари таклиф этилди. 2 нафарига субсидия асосида ипотека кредитлари йўналишлари тушунтирилди. Бир нафар Қорасув маҳалласи Гулзор кўчаси аҳолисининг газ, сув, электр тармоғини тортилиши масаласи юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборилиши белгилаб олинди.

Шунингдек, қабулдан сўнг Қорасув ҳамда Жар маҳалла ёшлари ўртасида стол тенниси, воллейбол мусобақалари ташкил этилди. Ғолиб бўлган жамоалар депутат З.Ахмедов томонидан тақдирланди.

Тадбир якунида Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгаши депутатлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирокида депутатлик гуруҳи йиғилиши ташкил этилди. Депутатлик гуруҳи раҳбари Д.Валиева томонидан асосий вазифалар муҳокама этилиб, келгусидаги режалар белгилаб олинди. Депутатлар томонидан Жар маҳалласи катта магистрал йўли “яшил маконда” арча ҳамда манзарали кўчатлар экилди. Тадбир сўнгида Қорасув ҳамда Жар маҳалласи ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла ёшлар етакчилари ўз ҳохишларига кўра партия сафига қабул қилиндилар.

  • Кўрилди
    370
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+