БПТ сарҳисоби: Маҳаллий кенгаш депутатлари қуйи бўғинлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйишган

16.03.2022, 16:58

БПТ сарҳисоби: Маҳаллий кенгаш депутатлари қуйи бўғинлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйишган

O'zLiDeP Пахтачи туман Кенгаши таркибида 63та  бошланғич партия ташкилоти фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларда 5 мингдан ортиқ маслакдошларимиз жамланган. Айни пайтда бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот- сайлов йиғилишлари қизғин паллага кирган.

Жумладан, “Тома”, “Можор”, “Мирза Салимий” МФЙ лари қошида ташкил этилган бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди. Йиғилишларда 2021 йил мазкур қуйи бўғинлар раисларининг ҳисоботлари тингланди.

Ҳисобот даврида мазкур қуйи бўғин аъзолари партия Дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифаларни тарғиб қилишда, шу маҳаллардаги муаммоларни ҳал этилишида O'zLiDeP депутатлари қуйи бўғин билан ҳамкорликни йўлга қўйишди.

Биргина  “Тома” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган ишсиз аёлларни иш билан банд этишда O'zLiDeP туман Кенгаши депутати Рўзигул Магрипова 2 нафар ишсиз аёлларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун тикув машиналари олишда амалий ёрдам кўрсатди. “Мирза Салимий” МФЙ ҳудудидаги ички кўчаларни равон бўлишида туман Кенгаши депутати Шуҳрат Арзиқуловнинг ҳиссаси катта.

Йиғилишларда қуйи бўғин аъзолари етакчларининг ҳисоботлари қониқарли деб топилди ва БПТ раислигига қайта сайландилар.

     Рахматулло Бобожонов,

O'zLiDeP Пахтачи туман Кенгаши раисининг

биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    329
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+