“Қонун ижодкорлиги” йўналишидаги навбатдаги ўқув курси муваффақиятли якунланди

16.03.2022, 17:05

“Қонун ижодкорлиги” йўналишидаги навбатдаги ўқув курси муваффақиятли якунланди

14-15 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти тузилмасидаги Парламентаризмни ривожлантириш бўйича БМТ ўқув маркази томонидан “Қонун ижодкорлиги” йўналишидаги навбатдаги ўқув курси ташкил этилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” фаоллари ушбу икки кунлик махсус ўқув курсида қонун ижодкорлиги ҳамда парламент назорати борасидаги сиёсий, ҳуқуқий малакасини янада оширишда ўз билимларини мустаҳкамлашди. Келгусидаги режалар бўйича фикр алмашилди ва ёшлар томонидан жойларда  ҳам шу каби ўқув курслари ташкил этилиши ҳақида таклифлар ўртага ташланди. БМТ ўқув маркази  томонидан таклифлар қабул қилиниб, яна бир учрашув ташкил этиш ҳақида келишиб олинди.

  • Кўрилди
    690
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+