Ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

17.03.2022, 16:55

Ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

Жиззах шаҳридаги “Ишга марҳамат” маномарказида O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаоллари ташаббуси билан “Ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш – улар бандлигини таъминлашдаги муҳим восита” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлашда депутатларнинг фаоллиги юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Таъкидланганидек, Тараққиёт стратегиясида ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имкониятини яратиш мақсади ҳам қўйилган бўлиб, жами 1 миллион нафар ишсиз фуқарони касб-ҳунарларга ўқитиш ва бу жараёнда нодавлат таълим муассасаларининг иштирокини
30 фоизга етказиш, касбий таълим билан тизимли равишда шуғулланиш масалаларини тўлиқ равишда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ихтиёрига ўтказиш, умумтаълим мактабларининг касб ўрганиш истагидаги битирувчиларини давлат томонидан камида бир касбни эгаллашига кўмаклашувчи тизимни жорий этиш каби вазифалар белгиланган.

Мулоқот давомида ҳудуд имкониятларидан келиб чиққан ҳолда бу вазифалар ижросини таъминлашда депутатларнинг, маслакдошларимизнинг фаоллигини янада ошириш, ҳамкор ташкилотлар билан узвий алоқаларни ривожлантириш, меҳнат бозорида талаб қилинаётган мутахассисликларга йигит-қизларни ўқитиш юзасидан кўплаб таклиф ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.  Уларни амалга ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    876
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+