Маҳаллийлаштириш — иқтисодий ривожланишнинг муҳим омили

17.03.2022, 16:57

Маҳаллийлаштириш — иқтисодий ривожланишнинг муҳим омили

Иқтисодиётда амалга ошириладиган туб таркибий ўзгаришларнинг муҳим йўналишларидан бири импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни вужудга келтириш ва ривожлантириш ҳисобланади. Ўз навбатида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар чиқариш орқали Юртимизда янги корхоналар ташкил этилишига ва мавжуд корхоналарни иш хажми ва даромадларини ҳамда маҳсулот сифатини ошишига олиб келади. Куни кеча Президентимиз раислигида ўтказилган саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштиришни янада кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида ҳам ана шу жаҳатларга эътибор қаратилди.

Йиғилишда Давлатимиз раҳбарининг шу йил 24 январдаги қарори билан 2022 йилга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини кенгайтириш дастури қабул қилинганлиги ва унга мувофиқ, 2 минг 455 та лойиҳа доирасида қарийб 37 триллион сўмлик янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш режалаштирилганлиги таъкидланиб, ушбу лойиҳалар ижроси танқидий таҳлил қилиниб, устувор вазифалар белгиланди.

Президентимизнинг ташаббуслари билан аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва янги қувватларни ишга тушуриш мақсадида ўтган беш йилда қурилиш соҳасида мисли кўрилмаган натижаларга эришилди. Бу борада Давлатимиз раҳбарининг қабул қилган қарор ва фармонлари ҳамда соҳага берган этиборлари орқали оҳирги 2016-2021 йилларда 200 мингга яқин уй-жой барпо этилганлиги қурилиш соҳаси соноат тармоқлари орасида катта улуш олишини кўрсатади. Шу муносабат билан, мажлисда бу борадаги геология захирасини кенгайтиришга жорий йилда 1 миллиард 800 миллион долларлик 420 та режалаштирилган лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш, қурилиш материаллари экспорти ҳажмини ошириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Албатта қурилиши материлаларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, бу соҳада янги қувватларни ишга тушуриш, соҳада рақобатни кучайтиради ва маҳсулот тан нархини тушушига эришилади. Бу эса ўз навбатида қурилиш объектларини ўз вақтида ва сифатли битишига ҳамда нарх-навони пасайишига олиб келади.

Мухтасар айтганда, Қурилиш материаллари саноатини янги босқичга олиб чиқиш бу давр талабидир. Жаҳон бозорида ривожланган давлатлар маҳсулотлари билан рақобат муҳитида Ўзбекистон рақобат қила олиши жоиздир. Ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилаш ва модернизация қилиш, Ўзбекистонни жаҳон бозорларига чиқиш йўлида ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилади. Биз депутатлар ҳам имкониятимиз ва кучимизни мазкур вазифаларни амалга ошириш йўлида сафарбар этамиз.

Ифтихор Зиеёв,

ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари,

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

  • Кўрилди
    683
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+