Каттабоғлик кўчатчига 300 млн. сўмлик имтиёзли кредит ажратилади

17.03.2022, 17:05

Каттабоғлик кўчатчига 300 млн. сўмлик имтиёзли кредит ажратилади

Шеробод туманидаги 5135 нафар аҳоли истиқомат қилади. Хонадонлар сони эса 917 тани ташкил этади. Ҳудудда яшовчи Салим Рахмонов ўз хонадонидаги томорқада 1,5 сотих жойда иссиқхона ташкил этиб, унда лимон етиштиради. Фақат лимончилик билан чекланмаган Салим Рахмонов узум ва шафтолининг 7 хил кўчатини ҳам Қувадан олиб келиб, шу ерда парвариш қилишни йўлга қўйган. Кўчатларни маҳалладошларига ҳам улашади ҳам ва уларни томорқасини бўш қўймасликка ундайди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов ушбу хонадонда бўлиб, у ерда етиштирилаётган кўчатларни кўздан кечирди. Салим Рахмоновга “Томорқа хизмати” МЧЖ ташкил этиб, шу ердаги аҳолига кўчат етказиб бериши учун 300 миллион сўмлик 10 фоизлик кредит ажратилишига кўмаклашадиган бўлди.

Шундан сўнг, С.Рахмонов  кўчатларни пайвандлаш, уларга ишлов бериш, парвариш қилиш бўйича аҳолига тавсиялар бериб, кўчатлар учун зарур бўладиган ўғитларни ҳам етказиб беради. Бира тўла полиз маҳсулотлари кўчатларини етказиб бериш хизмати ҳам йўлга қўйилади.

Маҳалла раиси Рустам Ортиқовнинг айтишича, ҳозирда маҳалладаги 80 нафар фуқаронинг аукционда 10 йилга ижарага 15,20 сотих ер олишлари учун ҳужжатлари тайёрланган. Агар маҳалланинг ўзида “Томорқа хизмати” ташкил этилса, ер олиб, деҳқончилик қиламан деган фуқаролар учун ҳам бу айни муддао бўлади. 

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    905
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+