Депутатнинг бир куни: Маҳаллабай, хонадонбай тарзида аҳоли муаммолари ўрганилди

18.03.2022, 18:42

Депутатнинг бир куни: Маҳаллабай, хонадонбай тарзида аҳоли муаммолари ўрганилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси  аъзоси  Ахмед Реймов ҳам ўзи сайланган ҳудуд  “Қум овул” маҳалла фуқаролар йиғинида  ўз сайловчилари  билан  учрашди.

 Учрашувда мазкур маҳалла ҳоким ёрдамчиси А.Дарибаев, ёшлар етакчиси  Р.Алланов,  хотин-қизлар билан ишлаш бўйича ўринбосари  З.Шадимуратова, маҳалла фуқаролари иштирок этди. 

Учрашувда халқ вакили ўз сайловчиларига  Президентимизнинг  “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида”ги  Фармонининг мазмун-моҳияти ва жорий йилнинг 23-24 февраль кунлари Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига сафари давомида Қорақалпоғистонни  ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан  ривожлантириш  бўйича белгилаб берган бир қатор устувор вазифалар бўйича  масалалар муҳокама қилинди.  

Шунингдек, сайловчиларнинг муаммо ва таклифлари ҳам тингланди.   Жумладан сайловчилар томонидан ҳудудда жойлашган  кўчаларни асфальтлаш ва   тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш бўйича муаммоларнинг борлиги аниқланди.

Кўтарилган муаммоларнинг  аксарияти  қонун доирасида ўрганилиб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўровнома  юбориш  орқали бажарилиши  назоратга олинди. Депутатнинг сайловчилар билан учрашуви жойларда давом этмоқда.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    759
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+