Депутат ёшларнинг муаммо ва таклифларини тинглади

18.03.2022, 18:42

Депутат ёшларнинг муаммо ва таклифларини тинглади

O’zLiDeP  Самарқанд шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари иштирокида онлайн ҳамда офлайн шаклда турли мавзуларда доимий равишда мулоқотлар ташкил этиб бориш йўлга қўйилган бўлиб, офлайн шаклдаги “Депутат ва ёшлар” учрашувининг бу галги мулоқоти ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилди.

O’zLiDePнинг “Депутат ва ёшлар” учрашуви ҳамда “Мен ҳам тадбиркор бўламан” лойиҳалари доирасида ташкил этилган ушбу тадбирда O’zLiDeP вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, Марказий банк вилоят бош бошқармаси, “Агробанк”, “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” вилоят бошқармалари вакиллари,  O’zLiDeP  Самарқанд шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари ҳамда фаол ёшлар иштирок этди.

Тадбирда O’zLiDePнинг вилоят Кенгаши депутати Э.Хамраев ҳамда Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати О.Пардаев томонидан ёшларга депутатлик фаолияти, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва амалга оширишдаги эътибор қаратиш лозим бўлган назарий ва амалий жиҳатлар хусусида ўз тажрибаларидан келиб чиқиб кўрсатма ва маслаҳатларини берди.

Шунингдек Марказий банк вилоят бош бошқармаси, “Агробанк”, “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” вилоят бошқармалари вакиллари томонидан ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитлар хусусида маълумотлар берилиб, ёшлар томонидан ўзини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар беришди.

Қодир Шойимов,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    466
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+